Get Mystery Box with random crypto!

#Дин_ва_шариат Дин ва шариат нима? Аллоҳ таолонинг бандалари | Али Гулистони ✍️

#Дин_ва_шариат

Дин ва шариат нима?

Аллоҳ таолонинг бандаларига юборган ҳукмлари тўплами.

Аллоҳ таоло бандаларига қандай ҳукмлар юборган?

Бандаларига дунё ва охират роҳатларига етишмоқлари учун тўғри йўл-йўриқлардан иборат ҳукмлар юборган.

У ҳукмларда қандай ишларнинг баёни бор?

Банда қилиши лозим бўлган ва қилиши таъқиқланган вазифаларнинг баёни бор.

Аллоҳ таоло дин ва шариат ҳукмларини бандаларига қайси йўл билан билдирди?

Аллоҳ таоло бандалари ичида энг лойиқларини пайғамбар этиб сайлади ва ўша пайғамбарларга фаришта Жаброил (а.с.) воситасида дин ҳукмларини ўргатди. Сўнгра пайғамбарлар бу ҳукмларни одамларга етказдилар.