Get Mystery Box with random crypto!

“Silk Avia”ни ясашдан мақсад миллиардлаб пул ўзлаштириш, кейин | bakiroo

“Silk Avia”ни ясашдан мақсад миллиардлаб пул ўзлаштириш, кейин "хусусийлаштириш"дан бошқа нарса бўлиши мумкинми?

Курбанов Silk Avia”нинг самолетлари бешсоатлаб аэропортга қантариб қўйилганидан, бу орада минглаб йўловчилар ва туристлар самолетга чипта тополмай, азоб чекаётганидан жиғибийрон бўлмоқда. Ростанам содда ёки ўзини соддаликка солаётган Курбанов буни Silk avia'да раҳбарият ўзгарганига боғламоқда.

Гап шундаки, Silk avia тузилган вақтда, ҳозир ҳам мақсадлар маҳаллий қатновлар самарадорлигини ошириш бўлмаган. Бу шунчаки фасад восита. Аввал юз миллион долларга самолетлар сотиб олиш ва бюджет ўзлаштириш учун, кейин эса бюджет ўзлаштирилиб миллиардлаб зарар кўриш учун.

Эндиги мақсад Silk avia'ни ўтган йилиёқ прогноз қилганимиздек,
30 тангага инвестицион мажбурият билан "хусусийлаштириб" юбориш. Ишонинг, Давактив ҳар қандай қиммат активниям сувтекинга ёки қайсидир чўнтакка яширин қарор билан текинга топширишни қойиллатади.