Get Mystery Box with random crypto!

Бошқа муҳим ишоралар Валюта курсларида сезиларли тебранишлар | bakiroo

Бошқа муҳим ишоралар

Валюта курсларида сезиларли тебранишлар кузатилмаган тақдирда, пул ўтказмалари прогнози 2024 йил охиригача 12-12,5 млрд.доллар атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Жаҳонда атом энергетикасининг роли ортиб бораётганлиги сабабли уран қимматлашиши ва Хитой ишлаб чиқариш секторидаги ижобий тенденциялар туфайли мис нархининг ўсиши жорий йилда олтинсиз экспорт динамикасини қўллаб-қувватлаши мумкин.

Айрим тартибга солинадиган нархлар ва тарифларнинг эркинлаштирилиши ва натижада инфляциянинг тезлашиши ҳисобга олинганда, аҳоли тасарруфидаги реал даромадлари бироз пасайиши, уларнинг таркибий ўзгариши ва бунга мос равишда шахсий истеъмол маълум даражада мақбуллашиши мумкин.

Энергия ресурслари нархлари ошишининг нархларга оширувчи таъсирини жиловлашда уларни узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш муҳим ҳисобланади.

Йил якунига қадар умумий фискал тақчилликни белгиланган даражасидан ошмаслигини таъминлаш орқали ички бозордаги нархларга нисбатан бюджет харажатлари томонидан бўладиган қўшимча талаб инфляцияси шаклланишининг олдини олиш имконини беради.

Пул-кредит сиёсати шарҳи.