Get Mystery Box with random crypto!

​Давлат монополиясидан хусусий монополия ясаладими? 'Иссиқлик | bakiroo

Давлат монополиясидан хусусий монополия ясаладими?

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини ёхуд унинг таркибидаги алоҳида иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштириш белгиланмоқда.

Иссиқлик электр станциялари АЖ монополистлар рўйхатига киради. Ўзбекистонда электр энергиясининг 70%и (қиш ойларида 85%гача) ва яна камида 20% иссиқлик энергияси айнан шу жамият ҳисссасига тўғри келади.

Энди саволлар:

Иссиқлик электр станцияларининг 51% ва ундан юқори улуши пакетда битта лотда хусусийлаштириладими? Унда давлат монополиясини хусусий монополияга алмаштирган бўламизми? Хўп, агар ҳар бир станция алоҳида лот сифатида хусусийлаштирилса, улушлар ростанам оммавий савдога чиқадими ё келишув ёпиқ эшиклар ортида ўтадими? Мабодо ўша балки танланган "инвесторлар" газ қазиб олиш соҳасини ғорат қилган шоввозлар эмасми, ишқилиб?

Олигархияга ёпиқ қарор билан Ишончли бошқарувга бериб юборилган ва миллиардлаб зарар кўришда давом этаётган Янги Ангрен Иссиқлик станцияси нима бўлади?

Яқинларгача энг катта ИЭС бўлган Талимаржон станцияси нима бўлади? Ахир униям "хусусийлаштирдик" деб эълон қилмаганмидиларингиз? Миллиард долларлик Талимаржоннинг реконструкцияси нима бўлади, ё бўлди, ёпди ёпдими бу ёғи? Тоғдек кредитларни ким қайтаради? Халқ бўйнида қоладими?