Get Mystery Box with random crypto!

Балиқ ҳам эмас, гўшт ҳам эмас: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги б | bakiroo

Балиқ ҳам эмас, гўшт ҳам эмас: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги баёноти масалага аниқлик киритмаган

Вазирлик баёнотига кўра, "Ҳукумат қарорига асосан ташкил этилган “Меҳр дафтари” жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда унинг маблағлари ҳудудий ҳокимликларнинг буджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган ҳисобварақларда жамланади.

Бугунги кунда давлат харидлари портали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграциялашган бўлиб, дастурий мажмуада барча маълумотлар буюртмачиларнинг СТИР рақамлари орқали шакллантирилади.

Жумладан, жамғармалар ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилгани сабабли ушбу жамғармалар мазкур ҳокимликларнинг СТИР рақамларига боғлангани маълум бўлди.

Шунга кўра, жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатларда назарда тутилган шартномалар ҳам “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эмас, балки ҳокимликларнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан тузилган".

Энди саволлар:

1) вазирлик томонидан Қашқадарё, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда "Меҳр дафтари" жамғармаси ҳисобидан электромобиллар олингани ҳолатини бориб, жойида, хизмат фармойишлари, ҳужжатлар, ҳисобварақлар, транзакциялар ўрганилдими ё тийиқсиз ҳокимликларнинг тушунтиришлари асосида баёнот берилмоқдами? Молия вазирлиги шу каби исталган бошқа ҳолатда мустақил ва очиқ текширув ўтказган бўларди.
2) “Меҳр дафтари” жамғармаси учун алоҳида счет очилмагани ва унга тушадиган маблағлар ҳокимликларнинг буджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган ҳисобварақларда жамланиши ҳаммага маълум (ўзи умумий қозон ичида билинмаслиги учун атайин шундай қилинган). Лекин "Меҳр дафтари” жамғармасига тушадиган ва чиқадиган транзакцияларнинг алоҳида ажратадиган идентификация белгиси бўлиши керакку. Ўта оғир кечган биринчи чоракда ҳокимликларнинг қўшимча маблағлари қаердан пайдо бўлган? Электромобиллар "Меҳр дафтари" ҳисобидан олинмаган бўлса, қайси манбалар ҳисобидан олинган? "Аёллар дафтари" ҳисобигами? "Ёшлар дафтари" ҳисобигами? Шу сизлар ҳимоя қилаётган ҳокимликлар эмасми "Аёллар дафтари" ҳисобидан “Captiva-2” олганлар?
3) Нега 3 йилдан бери "Меҳр дафтари" жамғармаси бўйича шаффоф ҳисобот ва ҳисобдорлик йўқ. Айнан исталган мақсадларга пул чиқариб чайиш учун эмасми? Бу очилиб қолган биринчи ҳолатми? Очилмагани қанча? Эртага яна шундай ҳолат бўлса, навбатдаги баҳона ўлароқ нима дейилади?