Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистондаги беқарорлик чўнтакларимизда акс этади Қозоғисто | bakiroo

Қозоғистондаги беқарорлик чўнтакларимизда акс этади

Қозоғистон бизнинг учинчи рақамли ҳамкоримиз. Ўтган 11 ойда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 3,5 миллиард доллардан ошган. Шундан 2,5 миллиард долларлик қисми импорт.

Биз Қозоғистондан йирик миқдорда ун, буғдой, бошқа озиқ-овқатлар ҳамда нефть маҳсулотлари харид қиламиз.

Қозоғистон буғдой ва ун экспортининг ярмидан кўпини Ўзбекистон истеъмол қилади. Бозорларимиздаги нарх-наво қўшниларимизга ҳаддан зиёд боғлиқ.

Қозоғистондан нефть экспортида ҳам Ўзбекистоннинг ўрни юқори (бензин экспортига чекловлар қўйилгач, нефть импорти янаям ошди). Бу борада йил статистикаси очиқлангани йўқ, лекин МДҲда қозоқ нефтини энг кўп истеъмол қиладиган айнан Ўзбекистон ҳисобланади.

Шу маънода, бизнес ривожида ҳам, оддий одамларимиз ҳаёти ва турмуш тарзида ҳам қўшниларимизда барқарорлик бўлишининг ўрни жуда юқори.