Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи қарз ўсишда давом этмоқда, хусусий қарз эса янада тезроқ | bakiroo

Ташқи қарз ўсишда давом этмоқда, хусусий қарз эса янада тезроқ

"Фискал қоидалар" билан чекланган давлат қарзининг ўсиши бирмунча тийилган шароитда, йил бошида кутилганидек, хусусий қарзни жамғаришга ўта фаол киришилган.

Ўтган 9 ойда давлат ташқи қарзи 7,2%га ўсган бўлса, хусусий дейилган ташқи қарз 2,5 баробар тезроқ суръатда 17,7%га кўпайган. Жами ташқи қарзимиз 37,6 миллиард долларга етган. Бу кутилаётган ЯИМнинг 55 фоизидан зиёд.

Ўзбекистон мисолида хусусий қарз атамаси туб маъносига эга эмас. Аслида бу давлат корпоратив қарзлари дейилса ўринли бўларди. Чунки хусусий дея аталадиган таснифдаги қарзлар давлат назорати остидаги банклар, энергетика, нефть ва кимё компаниялари ҳиссасига тўғри келади.

Ўтган 9 ойнинг ичида хусусий дейилган сектор 4,7 миллиард доллар миқдорида ташқи қарз жалб қилган. Уларнинг қарийб ярми давлат банкларига, чорак қисми нефтгаз ва энергетика соҳасига тўғри келади.

Ҳозир парламент муҳокамаларидан ўтаётган "Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун лойиҳасига, давлатнинг шартли мажбуриятлари ёки давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналарнинг давлат кафолатисиз жалб қилган қарз маблағларининг йиллик лимити ҳам қўшилиши керак.