Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентга трамвайни қайтаришмоқчи эмас Тошкент шаҳар транспор | bakiroo

Тошкентга трамвайни қайтаришмоқчи эмас

Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳаси эълон қилинди.

Кейинги йилларда пойтахтда жамоат транспорти билан боғлиқ аҳвол фақат оғирлашиб бораяётгани, жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўйишда нисбий афзаллиги юқори бўлмаган ва энг қиммат усуллардан фойдаланилаётганлиги кўп танқид эқилинди. Хусусан, экспетрлар ва фаоллар Тошкентда трамвай ҳаракатини тиклаш тўғрисида кўплаб мулоҳазаларни баён этдилар.

Лекин таклиф этилаётган лойиҳада бу инобатга олинмаган.

Айни пайтда такси хизмати кўрсатиладиган ҳаракат таркиби тўлиқ электромобилларга ўтказишни кўзда тутишмоқда (кимдир электромобиллар баҳонасида такси хизматини ўзи эгалламоқчига ўхшайди).

Қарийб 27 млрд.сўмга бекатларнининг дизайнини янгилашмоқчи (ахир Тошкент чиновниклари учун бундан муҳимроқ иш борми?). 180 млрд.сўмга “Ақлли бекат” (SmartBUS STOP) тизимини ташкил этишмоқчи.

Концепция ижроси бўйича Комиссияга жаноб Раматов раҳбарлик қилади.

Лойиҳа билан танишинг, фикр билдиринг. Сиз учун бошқаси келиб бу ишни қилиб бермайди.