Get Mystery Box with random crypto!

Захираларимиз таркибида олтин камайди, валюта кўпайди Ноябрь | bakiroo

Захираларимиз таркибида олтин камайди, валюта кўпайди

Ноябрь ойи давомида халқаро захираларимиз таркибидаги олтиннинг физик ҳажми 0,7 миллион унцияга ёки 21,7 тоннага камайган. Қийматдаги ҳажми эса 1,2 млрд.доллардан кўпроққа қисқарган. Эҳтимолки, ноябрдаги қулай нарх конъюнктурасидан фойдаланилиб, катта миқдордаги олтин сотилиши амалга ошган.

Ушбу эҳтимолни валютадаги активлар қиймати қарийб 800 миллион долларга ортгани ҳам қувватлайди.

Умуман олганда, 1 декабрь ҳолатига халқаро захираларимиз 34,7 миллиард долларни ташкил этган.