Get Mystery Box with random crypto!

UzAuto Motors, катта эҳтимол, автомобиллар нархини ошириш учун | bakiroo

UzAuto Motors, катта эҳтимол, автомобиллар нархини ошириш учун контрактацияни тўхтатган

Гарчи расмий баёнотида логистика билан боғлиқ муаммолар ва яримўтказгичлар етишмовчилигини кўрсатган бўлсада, автомобиль сотиб олиш учун буюртма олишнинг тўхтатилиши нархни оширишга тайёргарлик доирасидаги ҳаракатларнинг боши бўлиши мумкин.

Чунки, биринчидан, ўзингиз ўйланг, яримўтказгичлар етишмовчилиги ва логистика масаласи фақат UzAuto Motors бошига тушгани йўқ. Дунёдаги барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар бу муаммо билан рўпара келиб ишлашда давом этмоқда, уларнинг ҳеч бири буюртма 40 кунга тўхтатилади, дея истеъмолчилар юзига тупуриб қўйгани йўқ.

Иккинчидан
, гарчи ўтган йилги кўрсаткичлардан ортда қолаётган бўлсада, UzAuto Motors ойма-ой ишлаб чиқариш ҳажмини фақат ошириб бормоқда. Солиштириш учун июнь, июль ва августда 44 654 та автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, сентябрь, октябрь ва ноябрда ўтган 3 ойдан 55% кўпроқ, 69 078 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқариш ортгани учун автоларга навбат ҳам қисқариб бораётган эди.

Учинчидан
, UzAuto Motors гарчи ўзбекистонлик истеъмолчиларга чайса қилиб тупуриб қўйиб, буюртма олишни тўхтатган бўлса-да, экспортни бир дақиқа ҳам узгани йўқ. Автомобиль экспорти ойма-ой ўсмоқда, компаниянинг асосий экспорт бозори - Қозоғистонда биринчи рақамли сотувларга эришаётганини мақташдан чарчагани йўқ. Ҳозир, айни дамда ҳам Қозоғистондаги салонлардан Нексия-3, Кобальт, Спарк ё Ласеттими, исталган ранги ва комплектациясида, хоҳласангиз кредитга ва рассрочкага олиш мумкин.

Тўртинчидан, монополист ҳар гал нарх оширишдан аввал контрактацияни тўхтатади, 2020 йил мартда ҳам, 2017 йилда ҳам ундан аввал ҳам ҳамиша шундай приём қўлланиб келинган. Қўшимча ажиотаж, ваҳима ва қарабсизки, истеъмолчилар якунда нарх оширилишига тайёр бўлиб пишиб боришади. Бу сафар ҳам баҳона тайин бўлади, доллар ошиши, иш ҳақи ошиши ва эҳтиёт қисмларнинг ошиши деган корсонларни эшитишга тайёр туринг.

Бешинчидан, UzAuto Motors ҳукуматнинг севимли арзандаси. Унга нисбатан ҳеч қандай антимонополия чоралари ва тадбирлари қўлланилмайди. Жазони қўя туринг. Шундай экан, нега лаънати арзанда нархни оширмаслик керак? Халқ қанча кўп танловсиз қолса, қанча қашшоқланса, шунча яхши.

Шундай экан, монополист келаси йил 1 февралдан сотув ойналарини очганда, оширилган нархларни кўришга ўзингизни руҳан тайёрлаб бораверинг. 2022 йилда ҳали кўп сюрпризлар бўлади.

@the_bakiroo