Get Mystery Box with random crypto!

'Ёди ҳамиша ёдда' Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти | TerDU rasmiy kanali

"Ёди ҳамиша ёдда"

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб "Ёди ҳамиша ёдда" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни Юридик факультет декани Ж.Т.Холмўминов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон халқаро Ислом академияси "Исломшунослик" факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ғ.Расулов , Юридик факультети "Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи" кафедраси катта ўқитувчиси Н.Янгибоев, Юридик факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.Норқобиловлар сўзга чиқиб, марҳум Президентнинг ибратли ишларини тилга олишди. Тадбир доирасида И. Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўли, мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари ҳақида маърузалар тингланди.

@TerDU340