Get Mystery Box with random crypto!

Президентимизнинг ёшларни ҳар томонлама соғлом турмуш тарзига | TerDU rasmiy kanali

Президентимизнинг ёшларни ҳар томонлама соғлом турмуш тарзига ўргатиш, улар орасида спорт турларини оммалаштириш борасидаги кўрсатмаларига асосан Термиз давлат университети талабалари учун ҳам эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилаяпти. Университетнинг мавжуд спорт заллари ва очиқ майдонларида бириктирилган мураббийлар машғулотларни олиб бормоқда. Енгил спорт турларидан иборат ушбу машғулотлар талабаларни мамнун қилиш баробарида, уларни кун давомида тетик ва бардам юришларига хизмат қилаяпти. Жамиятда соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, ёшларни жисмонан бақувват, маънан баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган мазкур жараёнлар университетда ҳар куни эрта тонгдан олиб борилади.
@TerDU340