Get Mystery Box with random crypto!

ҚУЁШ ҲАРОРАТИ ҚАЛБИНГИЗДАДИР, МЕҲРИДАРЁЛАР Устоз, муаллим, му | tbytb

ҚУЁШ ҲАРОРАТИ ҚАЛБИНГИЗДАДИР, МЕҲРИДАРЁЛАР

Устоз, муаллим, мураббий! Бу мўътабар сўзни эшитишимиз билан қалбимизга ҳарорат, кўзимизга чақин, юзимизга табассум югуради. Меҳрли нигоҳлари, жонкуярлиги ва оқила сўзлари билан илм-фан сирларини ўргатадилар. Ҳаётга муҳаббат, ўзгаларга ғамхўрлик, ота-онага ҳурмат-иззатни устозлардан ўрганамиз.

Боғбон ўзи яратган сарҳадсиз боғу- бўстонлари билан, муҳандис ақлни лол этувчи кашфиётлари билан, ўқитувчи бўлса тарбиялайдиган мард, оқил, билимли, салоҳиятли шогирдлари билан эл-юрт шарафига-шараф, шаънига-шаън қўшади.

Азиз устоз ва мураббийларни вилоят Ички ишлар бошқармаси номидан муборакбод этамиз. Кучли ирода, юксак билим сизда мужассам.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов