Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Ургут т | tbytb

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Ургут тумани ИИБда ташкил этилган "Жамоатчилик кенгаши" фаолияти билан танишди. Туман фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Кенгаш тақдимотини туман ҳокими Ботир Жабборов таништирди.

Ушбу кенгаш жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, низоли оилаларни яраштиришга хизмат қилади.

Бошқарма бошлиғи кенгаш фаолияти бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Айни дамда ИИБ мажлислар залида тумандаги криминоген вазият, жиноятчиликнинг аҳволи юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилмоқда.

Каналимизга қўшилинг

https://t.me/samiibuz