Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил мактаб формаси ортидан кўплаб муаммолар келиб чиқади Я | User

Бу йил мактаб формаси ортидан кўплаб муаммолар келиб чиқади

Янги ўқув йилидан бошлаб ягона мактаб формаси жорий қилиниши «томдан тараша тушгандек» эълон қилинди. Мажбурий форма ҳақидаги ҳукумат қарори ўтган йилнинг сентябрида эмас, декабрида эмас айнан мана шу ўқув йили тугашига атиги 6 кун қолганда яъни 19 май куни тасдиқланди.

Мактаб маъмурияти на ўқувчиларга на ота-оналарга мажбурий формани тарғиб қила олди. Халқ таълими вазирлиги бу йил форма жорий қилинишини олдиндан билар экан нега аввалроқ ҳаракат қилмади? Ахир ҳамма бу тартибни 2024-2025 ўқув йилидан жорий бўлади деб ўйлагандику.

Ана энди сентябрдан бошлаб ўқитувчи ва ота-оналар ўртасида «ҳақиқий жанг» бошланади. ХТВ форма кийдирасан деб мажбурлайди, юқори синф ўқувчилари йўқ киймайман дейди, ота-оналар қўлингдан келганини қил дейди. Топшириқни берган ХТВ эса бир четда томошабин бўлиб кузатиб туради. ХТВнинг тўғридан-тўғри ота-оналарга гапи ўтмайди. Калтак эса яна ўқитувчилар бошида синади.

Мактабга форма кийиб келмайдиган ўқувчиларга тузукрок жазо чораси ҳам белгиланмабди. Рости белгиланган жазо чораларини ўқиб роса кулдим.

Форма киймайдиган ўқувчилар учун жавобгарлик қуйидагилар экан: огоҳлантириш, кундалик дафтарига қайд этиш, тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш, МФЙ ва мактаб йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Бу чоралар билан мактаб маъмурияти ҳеч нима қилолмаслигини ҳамма билади. Боласини баҳоси билан қизиқмайдиган ота-она фазандининг электрон кундалигига қайд этилган огоҳлантиришни кўрармиди. Хуллас бир гап бўлса дарров директор ёки ўқитувчига чора кўриб қўя қолишадида. Зўр усул-а?

https://t.me/talimzonasi