Get Mystery Box with random crypto!

User

Telegram kanalining logotibi talimzonasi — User U
Telegram kanalining logotibi talimzonasi — User
Kanal manzili: @talimzonasi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Таълим соҳасига оид фикрларни сензурасиз ёритиб борувчи канал.

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-07-19 18:15:22 Мактаб формаси билан боғлиқ вазият чигаллашяпти...

Инсайдерларнинг айтишича, Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарорининг ҳижоб, рўмолни тақиқлаш тўғрисидаги бандини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республиеаси Олий Судига 1-босқичда кўриб чиқиш учун ариза киритилибди.

Катта эҳтимол билан ариза рад қилиниши аниқ. Лекин ариза рад этилса, вазият янаям чигаллашади.

@talimzonasi
65 viewsedited  15:15
Ochish/sharhlash
2022-07-19 09:57:15
Бу кетишда мактаб формаси бекор қилиб юборилса керак

Кечагина мактаб формаси ортидан кўплаб муаммолар келиб чиқади деб айтгандим. Муаммони Гулистон шаҳар (Сирдарё вилояти) Халқ таълимига тегишли бўлган расмий каналида форма масаласида жуда қўпол сўзлар ёзилган пост бошлаб берди.

Бу эса кўпчилик фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Камига айнан ана шу пост ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқалиб кетган.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг айтишича, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган пост билан боғлиқ вазият ўрганилаётган экан.

Кўрамиз, кутамиз буёғи нима бўлар экан. Ҳали бу бошланиши. Жуда кўпчилик ижтимоий тармоқ фаоллари мажбурий формага қаршилик билдиряпти. Бунинг ортидан каттароқ келишмовчилик чиқиши ҳам ҳеч гап эмас.

Менимча бу кетишда катта эҳтимол билан ҳеч бўлмаганда бу йилча мажбурий форма бекор қилинса керак. Чунки ҳукуматга ҳозир муаммо керак эмас. Аммо бу ҳам таҳминим холос.

@talimzonasi
425 viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2022-07-18 12:24:44
Рўмолингни ечасан, йўқса дарсга кирмайсан!

Ўқувчидан форма талаб қилиб, рўмолингни ечасан йўқса дарсга киритмайман дейдиган ўқитувчилар ота-оналар кўзига ҳудди шундай кўринса керак... Тан оламизми йўқми вазият шундай.

Шунинг учун ҳеч ким сизга расмий, ёзма равишда кўрсатма бермаса рўмолингни еч деб ўқувчиларни шахсиятига тегманг. Бу бироз қўпол бўлсада дўстона маслаҳатим. Ишонинг агар ота-она сизни судга берса ҳеч ким (директор ҳам, ХТБ ҳам ҳатто вазирлик ҳам) тарафингизни олмайди. Шунинг учун ҳаммага хунук кўринишни бас қилинг.

Оғзаки буйруқларни бажаришга мажбур эмассиз. Эртага судма-суд юрганингизда ўқувчилар рўмолини ечасан деб топшириқ берганлар ҳам кетини қисиб, мен ундай демаганман деб айбни сизга ағдариб тураверади. Шунинг учун рўмолга осилманг.

@talimzonasi
1.2K viewsedited  09:24
Ochish/sharhlash
2022-07-18 07:58:14 Бу йил мактаб формаси ортидан кўплаб муаммолар келиб чиқади

Янги ўқув йилидан бошлаб ягона мактаб формаси жорий қилиниши «томдан тараша тушгандек» эълон қилинди. Мажбурий форма ҳақидаги ҳукумат қарори ўтган йилнинг сентябрида эмас, декабрида эмас айнан мана шу ўқув йили тугашига атиги 6 кун қолганда яъни 19 май куни тасдиқланди.

Мактаб маъмурияти на ўқувчиларга на ота-оналарга мажбурий формани тарғиб қила олди. Халқ таълими вазирлиги бу йил форма жорий қилинишини олдиндан билар экан нега аввалроқ ҳаракат қилмади? Ахир ҳамма бу тартибни 2024-2025 ўқув йилидан жорий бўлади деб ўйлагандику.

Ана энди сентябрдан бошлаб ўқитувчи ва ота-оналар ўртасида «ҳақиқий жанг» бошланади. ХТВ форма кийдирасан деб мажбурлайди, юқори синф ўқувчилари йўқ киймайман дейди, ота-оналар қўлингдан келганини қил дейди. Топшириқни берган ХТВ эса бир четда томошабин бўлиб кузатиб туради. ХТВнинг тўғридан-тўғри ота-оналарга гапи ўтмайди. Калтак эса яна ўқитувчилар бошида синади.

Мактабга форма кийиб келмайдиган ўқувчиларга тузукрок жазо чораси ҳам белгиланмабди. Рости белгиланган жазо чораларини ўқиб роса кулдим.

Форма киймайдиган ўқувчилар учун жавобгарлик қуйидагилар экан: огоҳлантириш, кундалик дафтарига қайд этиш, тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш, МФЙ ва мактаб йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Бу чоралар билан мактаб маъмурияти ҳеч нима қилолмаслигини ҳамма билади. Боласини баҳоси билан қизиқмайдиган ота-она фазандининг электрон кундалигига қайд этилган огоҳлантиришни кўрармиди. Хуллас бир гап бўлса дарров директор ёки ўқитувчига чора кўриб қўя қолишадида. Зўр усул-а?

https://t.me/talimzonasi
5.5K views04:58
Ochish/sharhlash
2022-07-17 19:13:14
Рўмолни таълим олишга умуман алоқаси йўқлигига исбот...

Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритибди.

Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритибди.

Баъзи бир амалдорлар ҳалиям ўқувчилар рўмоли билан олишиб ётибди. Аслида ўқувчи киймини таълим олишга умуман алоқаси йўқлигини тушуниб етмаётганимиз бизни хатомиз. Шунақа майда нарсаларни муҳокама қилишда давом этар эканмиз, ҳали бери биз сифатли таълим беролмаймиз.

@talimzonasi
5.2K views16:13
Ochish/sharhlash
2022-07-16 10:20:51
Мактабларни айланиб юриш билан иш битмайди

Халқ таълими вазири Б.Саидов вазир бўлиб келгандан буён фақат мактабларни айланиб юрганини кўрамиз. (1, 2, 3...) Ҳудди таъмирдан чиқаётган мактабларни кўздан кечирмаса иш тўхтаб қоладигандек.

Шу одам вазир бўлиб келгандан буён таълим соҳасида кўзга кўринадиган ўзгариш қилганига гувоҳ бўлмадик. Фақат ўзини пиар қилиш билан банд. Бу вазиримиз бюджет пулини сарфлаб вилоятларни айланиб юришдан бошқасини билмайдиган кўринади. Ўзи нега айнан шу лавозимига умуман халқ таълими соҳасини тушунмайдиган элчи вазир этиб тайинлангани ҳам одамни ўйлантиради.

@talimzonasi
167 views07:20
Ochish/sharhlash
2022-07-16 10:05:29 @talimzonasi - Бу каналда асосан таълим соҳасидаги камчиликлар, йўл қўйилаётган хатолар, ўқитувчиларни қийнаб келаётган муаммолар мутлақо цензурасиз ёритиб борилади.

Канал номига келадиган бўлсак, бу ўз номи билан айтганда «таълим ҳудуди», «таълим чегараси» деган маънони англатиб туриши учун шундай номлаганган.

Турли хил босимлар бўлмаслиги, энг асосийси ҳолисликни сақлаб қолиш мақсадида канал аноним тарзда юритилади.

https://t.me/talimzonasi
142 viewsedited  07:05
Ochish/sharhlash