Get Mystery Box with random crypto!

ДИРЕКТОР ШАХСИЙ АДОВАТИ ТУФАЙЛИ ТАСДИҚЛАНГАН УСТАМАНИ ТЎЛАБ БЕ | Ta’lim yangiliklari

ДИРЕКТОР ШАХСИЙ АДОВАТИ ТУФАЙЛИ ТАСДИҚЛАНГАН УСТАМАНИ ТЎЛАБ БЕРМАЯПТИ. НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?

#Yurist_Xizmati 3615-савол:

Ассалому алейкум. Мен мактабда 20 йилдан буён бошлангич синф укитувчиси булиб ишлайман. ВМ нинг 831-карорига асосан шу пайтгача 20% гача хар ойлик устама олиб келганман. 2022-йил июн ойида мактаб ишчи гурухи янги укув йили учун 15%устама белгилаган эди. Сентябр ойида  мактаб директори менга шахсий адовати сабабли устама туламаслигини айтяпти. Шу тугрими. Илтимос жавоб беринг

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Устама директорнинг чўнтагидан тўланмайди.

Директор шахсий адовати туфайли ишчи гуруҳ томонидан тайинланган ва тадсиқланган устамани тўлмасликка ҳақли эмас. Мактаб директорга отасидан қолган эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомнинг 20-бандига кўра педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:

•  тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига;
•  синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга;
•  тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
•  ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.


Шундай экан, сиз ҳам эришган натижаларингизга мутаносиб равишда устама олишга ҳақлисиз.

Энди қаранг! Меҳнат кодекси 188-моддасига кўра ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.

Бунда директорнинг шахсий адовати сабаб сизга устама тўланмаслиги ғайриқонуний сабаб сифатида баҳоланиб, сизга устама тўлаши шартлигини келтириб чиқаради. Бу вазиятда сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

@talimda