Get Mystery Box with random crypto!

ДИРЕКТОР ДАРС БЕРИШ УЧУН 250 ДОЛЛАР СЎРАДИ, НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ | Ta’lim yangiliklari

ДИРЕКТОР ДАРС БЕРИШ УЧУН 250 ДОЛЛАР СЎРАДИ, НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

#Yurist_Xizmati 3614-савол:

Ассалому алейкум..Ман олий маьлумотли 2 тоифали укитувчиман мани сизларга бераётган 2 та саволим бор.1 саволим шу бизни мактабда бошлангич 1 синфда 28 нафар укувчи кабул килинди мактаб рахбарларидан бирини кизи олий таьлимни бошлангич йуналиш буйича укишни тугатиб келди дарс узига яраша камроо эди мактаб рахбарлари келишиб тегишли идоралар билан келишиб синфни 2 та килиш учун 250 $ да синфни 2 та килдириб келди ва мактаб укитувчиларида таксимот килиб ташлади купчилик берди ман бермадим шу туфайли зиддият келиб чикди хар кадамда зиддият ман билан урта махсус укитувчини дарсини 2 соат фарки билан берди .2 саволим ташкилотда кариндош уругчиликда канака чекловлар мавжуд  ман  олий маьлумотли 2 тоифали укитувчи бусам манга умуман тегишли булмаган мутахассислигим учун 0.5штатни бериб мани дарсимни ярмини урта махсусга бериб куйиш конунда мумкинми илтимос мани аник фикрни беринг ман нима иш тутишим мумкин.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қаранг! Жиноят кодексининг 210-моддасига кўра Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар сиз директор дарс ажратиш учун 250 АҚШ доллари сўрганини ёки бошқалар унга шунча пул берганини ҳақида туман прокуратурага мурожаат қилсангиз ва бу мурожаат ўрганилиб, улар исботланса, директор юқоридаги норма билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Бунда сиз ўзингизда мавжуд далилларни прокуратурага топширишингиз лозим (агар мавжуд бўлса).

2-саволингизга келсак. Меҳнат кодекси 79-моддасига мувофиқ ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Бироқ ушбу нормани истесно қиладиган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Хусусан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари Рўйхати белгиланган. Унинг 6-бандида Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар келтирилган.

Демак, директорнинг қизи шу мактабда ўқитувчи бўлиши мумкин.

@talimda