Get Mystery Box with random crypto!

АЧИНАРЛИ ХОЛАТ Хозир ижтимоий тармоқларда турли хазиломус эъл | Тафаккур Аҳли

АЧИНАРЛИ ХОЛАТ

Хозир ижтимоий тармоқларда турли хазиломус эълонлар тарқаяпти. Бу эълонларда бугунги кунда Қобулда (Афғонистон) уй ижарага берилармуш.

Хой биродар мусулмон, бу қайғули ва ачинарли вазиятда қандай қилиб сенинг қалбингда кулгу ва табассум жой олади? Бошқа мусулмон биродараринга ачинмайсанми? Туғилиб ўсган уйини, она шаҳрини ташлаб кетиш осонми? Бу иш хурсандчилик олиб келадими?

Ахир, Қуръони каримда Аллоҳ ъазза ва жалла айтган-ку:
"إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةࣱ"
(“Албатта, мўминлар биродардирлар”) [Ҳужурот,10].

Мўминларнинг ўзаро биродарлиги ҳақида сўз кетганда туғишган биродарлар маъносидаги “ихватун” калимаси ишлатилган. Бу билан мўминлар худди туғишган ака-укалардек эканликлари таъкидланган (Тафсири Ҳилол).

Хозир бизнинг қўлимиздан фақат дуо қилиш келади холос! Бунинг ўрнига эса кулиб юрибмиз...

Шахсан менинг қалбим бу каби эълонларни тарқатган кишиларни кўриб оғриняпти, йиғлаяпти. Наҳот-ки биз, мусулмонлар шу холатга етиб келдик? Фақат ўзимизни ўйлайдиган бўлдикми? Диндошимизга мусибат келса, бизга келган каби холатда бўлмаймизми? Қалбимиз шунчалик қорайиб кеттими?

Аллоҳ ъазза ва жалла қалбимизни пок ва саломат қилсин! Қорайиб, кўр бўлиб, ўлиб қолишидан Ўзи асрасин!

@TafakkurAhli