Get Mystery Box with random crypto!

Тафаккур соҳили

Telegram kanalining logotibi tafakkur_sohili — Тафаккур соҳили Т
Telegram kanalining logotibi tafakkur_sohili — Тафаккур соҳили
Kanal manzili: @tafakkur_sohili
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.64K
Kanalning ta’rifi

Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда!
Бизни кузатишда давом этинг.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-05 12:50:02
#Закот #Хайрия

Самарқандда "Ислом институти" бор. Буни биласизми? Ҳадис фанига ихтисослашган "Ҳадис илми олий мактаби" деб номланади.

Жаннатга сахийлар биринчилардан бўлиб киради. Буни қўлдан бой берманг!
"Толиби илмга қилинган бир дирҳам ёрдам бошқаларга қилинган миллион дирҳам ёрдамдан яхшироқ" (Имом Раббоний)

Закот маблағларини ўтказиш учун:

UZKARD:
8600312979162613

(ZAKOT UCHUN ABDURAXMANOV MAXMUD)

Хайрия маблағларини ўтказиш учун:

UZKARD
: 8600310460179385

(XAYRIYA UCHUN ABDURAXMANOV MAXMUD.
Карталар Ҳадис илми олий мактаби устози Маҳмуджон домла Абдураҳмонов номида)

+998998189715 +998933855576

Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси
Локация: www.google.com/maps/place/39%

Карталарга тушган закот ва хайрия маблағлари Ҳадис илми олий мактаби талабаларининг тўлов-контракт қарзи ҳамда ҳақдор устоз-ходимларга йўналтирилади.

t.me/muhaddisuz taplink.cc/muhaddisuz
524 views09:50
Ochish/sharhlash
2023-04-05 10:02:02
Бугун ғарб дунёси ҳусусан, - "худонинг ўғли бор" дея ҳочга сиғинувчи насаро дини вакиллари ва бошқа ислом душманлари "Зомби" дея қўрқинчли ва даҳшатли касалликга чалинган ярим ўлик инсонларни тасавуримизда гавдалантиришга уринишмоқда. Болаларни эса шу ном билан қўрқитишмоқда. Бу борада турфа воқеалар тўқиб чиқариб китоблар ёзишмоқда, фильмлар ишлашмоқда.

Аммо, Зомби ўзи ким бўлган?
Хозирги Бразилия аталмиш мамлакатда бир вақтлар мусулмон давлатини барпо қилган ислом қаҳрамони бўлганидан хабардормисиз?

Бу мусулмон давлатининг маркази Полмирос шаҳри бўлиб у 50 йил мавжуд бўлган. Насаролар бирлашиб бу мамлакатга тинимсиз салиб юришлари уюштирган ва бир неча ўнлаб йил давом этган жанглардан сўнг Жанубий америкадаги ягона бўлган бу мусулмон давлати қулаган. Насаролар мамлакат аҳолисини аёвсиз қириб ташлаган.

Ислом душманлари бу давлатнинг бўлганлиги хақида хатто жаҳон тарихида ҳам бир сўзнинг ёзилишига йўл қўйишмаган.
Ушбу видеода сиз биздан яширилган тарихни кўрасиз.

Tафаккур қилинг!

@tafakkur_sohili
1.7K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-04-05 09:54:42
#тавсия

Доллар курсига қизиқувчи барчага:

Кунлик доллар курси ҳамда

Эртанги кун доллар курси ПРОГНОЗини

@bank_kuni – каналида кузатиб боринг
1.1K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-04-05 08:22:34
Масжид ан-Набавийга 3D саёхат қилинг!

Саудия Арабистони Қироллиги Масжид ан-Набавийни 3 кунга зиёрат қилиш учун 3D виртуал дастур яратди.

3D саёхатда Масжид ан-Набавийда хоҳлаган жойга боришингиз мумкин.

Агар сиз уни очсангиз, у эрда ҳамма нарсани кўриш учун ҳар бир ёрлиқни босишингиз мумкин.
Ажабланарли даражада чиройли.
https://vr.qurancomplex.gov.sa/msq/
Биринчи марта босганингизда
У сизга масжиддаги маҳсус жойлар рўйхатини беради.
Қайси бирини томоша қилишни танлашингиз мумкин.
Ва бармоғингиз билан Сиз кўрсатилган жойни айланиб чиқишингиз ва катталаштиришингиз мумкин.

Тафаккур қилинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
1.7K viewsedited  05:22
Ochish/sharhlash
2023-04-05 03:26:38
РАМАЗОННИНГ 14-ЧИ КУНИ МУБОРАК!!!

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ

• • Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
• • Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
• • Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
• • Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
• • Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
• • Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
• • Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
• • Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

АЗИЗЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ МУБОРАК!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
2.5K views00:26
Ochish/sharhlash
2023-04-04 17:29:19 НАМОЗНИНГ ТИББИЙ ФОЙДАЛАРИ

Намоз ўқиган одам бу гўзал ибодат учун охиратда оладиган ажр-мукофотларига қўшимча равишда дунё ҳаётининг ўзида унинг саломатликка оид манфаатларига ҳам эришади.
1. Намозда бажариладиган ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни зўриқтирмайди ва куннинг муайян бир вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.
2. Бир кунда бошини 62 марта ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди.
3. Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб туриши сабабли унинг кўзларида қон айланиши яхшиланади.
4. Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озиқанинг яхшилаб аралашишига ва унинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг (ўт суюқлигининг) ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон бериб, қабзият (ич қотиши)нинг олдини олади.
5. Бир кеча-кундузда камида беш маҳал бажариладиган бир меъёрдаги тана ҳаракатлари бўғимлар, мушаклар ва томирларни жонлантириб, артроз (артрит), остеохондроз каби касалликларнинг, хусусан, бўғимларда туз тўпланишининг олдини олади, жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган одамларда томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
6. Вужуднинг саломатлиги тананинг тозалигига боғлиқдир. Намоз учун шарт бўлган таҳорат ва ғусл покликнинг айнан ўзидир. Баданни, руҳни покламай туриб намоз ўқиб бўлмайди. Натижада намознинг барча шартларини адо этган киши руҳан пок, жисмонан тетик бўлади.
7. Намоз вақтлари организмда қон айланиши ва нафас олишни яхшилаш учун энг қулай ва мақбул пайтлардир.
8. Намоз уйқуни тартибга солишнинг энг мукаммал низомидир. Мутахассислар ўтказган тадқиқотларнинг натижасига кўра, намоз ёрдамида танада тўпланиб қоладиган статик электр заряддан ҳам халос бўлиш мумкин экан. Танамиздаги бундай заряд сажда пайтида ерга ёки таҳорат пайтида сувга ёхуд таяммум пайтида тупроққа текканимизда ерга узатилади. Намоздан сўнг тетиклашишимизнинг сабаби қисман мана шу ҳикматга боғлиқ.

«Мўминнинг меърожи» китоби асосида Т.НИЗОМ тайёрлади.

Тафаккур қилинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
1.5K views14:29
Ochish/sharhlash
2023-04-04 10:03:48
​​Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 12 тадир:

1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳаво;
7. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомларни ейиш;
9. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
10. Асал
11. Седана;
12. Қаноат.

Тафаккур қилинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
2.6K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2023-04-04 01:01:35
• Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
1.7K views22:01
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:05:15 Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

   Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан  банд эди.

   Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.


Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор.
Сиз соғмисиз? Демак Алҳамдулиллаҳ денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор.
Сизни фарзандларингиз борми? Демак Алҳамлулиллаҳ денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор.
Сизни ота-онангиз борми? Демак Алҳамдулиллаҳ денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор.
Сиз ибодатдамисиз? Демак сизни жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор. Алҳамдулиллаҳ денг.
Истасангиз сизни Алҳамдулиллаҳ дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга Алҳамдулиллаҳ денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор.
Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди.
Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан.
Доим шукрда бўлинг. Ва Алҳамдулиллаҳ денг. Яхшилаб сананг. Сиз 10 марта камида Алҳамдулиллаҳ дедингиз.
Истасангиз санаб кўринг!

Ушбу ибратни ўқиганларга раҳмат. Сабаб, сиз ўқидингиз. Ўзингиз ва мен ҳам сиз билан биргаликда ҳар бир шукроналик учун савоб олдим.
Истасангиз, яқинларингизга ҳам юборинг. Улар ўқиб, олган савобларидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
3.3K views16:05
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:00:43
Амир Темурни ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон қўрқитган нарса. У Хоразм аёлларидан нима сабабдан қочган

Амир Темур Хоразмни босиб олгач қўшинини бир кеча ҳам тунатмасдан у ердан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлади.

Бунинг сабабини эса қуйидагича изоҳлаган: Мен Амир Темур! Биргина номимни эшитган барча ҳукмдорлар титраб туради. Билингки, мана шундай одам Хоразмдан қочиб чиқдим. Агарда қочиб чиқмасам, бунинг таъсири ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон бўлар эди. Мени бунга Хоразмнинг аёллари мажбур қилди. Қўшинни тез олиб чиқмасам аёллар аскарим бошига шундай муаммо бўлардики, бунинг таъсири ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон эди.

Амир Темур Хоразм аёлларидан нега қочганлигининг сабаби ҳақида шундай дейди...
1.6K views16:00
Ochish/sharhlash