Get Mystery Box with random crypto!

Тафаккур соҳили

Telegram kanalining logotibi tafakkur_sohili — Тафаккур соҳили Т
Telegram kanalining logotibi tafakkur_sohili — Тафаккур соҳили
Kanal manzili: @tafakkur_sohili
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.64K
Kanalning ta’rifi

Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда!
Бизни кузатишда давом этинг.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-03 15:58:05 Бола тарбиясидаги 5 хато

Психология фани бўйича қатор илмий адабиётлар муаллифи Тим Элмор бола тарбиясида йўл қўйиладиган хатолар хусусида қуйидагиларни маълум қилади. Ўқиб кўринг, балки излаётган саволларингизга жавоб топарсиз!

1. Керагидан ортиқ эътибор!

Бола кичиклигида йиқилиб тушса, мустақил ўрнидан туриши керак. Ана шунда улғайгач, турли фобиялардан холи болади. Бироқ аксарият ота-оналар «йиқилиб тушса-чи, туртиб юборишлари мумкин» деган хавотир билан эътиборни керагидан орттириб юборишади.

2. Ёрдамга шошиламиз!

«Дарсингни ойинг билан тайёрла, кийимларингни опанг кийдириб қўяди» Эҳ, набиралари учун қайғурган бувижонлар боланинг шахс сифатида шаклланишига тўсқинлик қилишаётганини билишса эди. Тўғри, болага кўмаклашиш керак. Аммо мустақиллигини ҳам чегаралаб қўйманг-да.

3. Рағбатлантирамиз, керак бўлмаса ҳам...

Илгари ўйинчоғу ширинликлар билан чалғиган болаларни бугун уяли телефон, комютер ёки интернет билан «йўлга солишади». Ҳатто баъзи ҳотамтой ота-оналар пуллик рағбат йўлини ҳам ўйлаб топишган. Аммо бу нотўғри! Бу билан унда қизиқиш уйғота оласиз, аммо тамагирликни ҳам шакллантириб қўйишингиз мумкин.

4. Яхшиси боламга...

Кайфиятингиз йўқ, толиққансиз. Аммо фарзандингиз сайрга олиб чиқишни ёки бирор егулик тайёрлаб беришни талаб қилаяпти. Унга ён босиш, «Менинг истагим, ҳаммасидан устун» деган тушунчани юзага келтиради. «Йўқ», «Кейинроқ», «Мен чарчадим» каби жумлалар билан бошқалар ҳолатига киришишни ҳам ўргатиб боринг.

5. «Буванг шундай жазоларди-ки...»

Қулоқсизлик қилган ёки мактабда паст баҳо олган болани жазолашда аксарият ота-оналар болаликдаги хотираларга берилишади. «Дадам бизга шундай танбеҳ берган», «Икки соат оч қолдирган» каби усуллар, сизнингча тўғри. Аммо бу болаликдаги аразни шу йўл билан чиқариб олиш, холос.

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
3.7K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-06-03 06:49:24 Бир кўрсатувда кўриб қолдим. Кўмилган мурда энг аввало қорни ва фаржидан чиришни бошлар экан. Ваҳоланки бутун умр шу иккиси йўлида югуриб яшайди одам. Балки, бу ҳам тирикларга бир ибратдир.

Лоақал бир лаҳза ўлим ҳақида хаёл қилдингизми!? Ёки сиз ҳали ҳам эртага тирик бўлишингизга ишонасизми!?

Эй дунё учун югариб юрганлар... Эй нафси йўлида халқини тунаётганлар... Эй айшга берилиб, Роббисини унутаётган... Эй Яратгани борлигини инкор қилаётган худосизлар... Барчангиз ўласиз! Албатта, лаҳадда қумурсқаларга ем бўласиз. Ана ўшанда сиз итоат этманган Роббингизнинг раҳматига муҳтож бўласиз.

Биз эслатдик. Зеро эслатиш мўминларга хос. Фикр қилинг!

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
4.2K views03:49
Ochish/sharhlash
2023-06-02 11:59:06 ИНСОНГА ДЎСТ БЎЛМАЙДИГАН ТЎРТТА НАРСА

1.
ПУЛ — бугун менда, эртага Сизнинг қўлингизга ўтади.
2. МАНСАБ — бугун амал курсисига мен ўтираман, эртага эса бировлар.
3. ЖАЗМАН— бугун менга ишва қилса, эртага бошқаси билан кўнгилхушлик қилади.
4. ТОБУТ — бугун мени қабристонга олиб борса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб, дўстдан, мансабга ишониб, биродарлардан, жазманга ишониб, ҳалол
жуфтингиздан айрилиб қолманг.

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
6.9K views08:59
Ochish/sharhlash
2023-06-02 04:56:51
Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани
:
@tafakkur_sohili
4.0K views01:56
Ochish/sharhlash
2023-06-01 17:05:02 Бугун 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ўзбекистон болаларини нималардан ҳимоя қилиш керак?

Педофил раҳбарлардан (Хоразм воқеаси);

Лаборатория синовидан ўтказилмай, сотувга чиқариб юборилган дорилардан (20 дан ортиқ боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» фожиаси);

Болалар майдончасидан (8 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган мустаҳкамланмаган арғимчоқ);

Камерасиз ва чироқсиз хавфли шаҳардан (Муслима фожиаси);

Ис газидан (қай бирини айтишни ҳам билмайсан кўплигидан);

Қоидаларга амал қилмайдиган, тезлигини пасайтирмайдиган ҳайдовчилардан (бунда ҳам шу: кўплигидан қай бирини айтишни билмайсан);

Болалар учун хавфли бўлган боғчалардан (Сурхондарёдаги, Намангандаги фожиалар эсимда);

Техник хавфсизликларга амал қилмайдиган масъулиятсизлардан (Жиззахда 6 ёшли боланинг асфалт ётқизиш машинаси остида қолиб кетиши —даҳшатли фожиа);

Парклардаги аттракционлардан;

Трансформаторни болалар майдончасининг ёнига, хавфсизлик қоидаларига амал қилмай, эшикларини қуфламай ўрнатиб кетадиганлардан (Навоийда 6 ёшли бола трансформатордан ток уриши оқибатида икки қўлидан айрилиши);

Боғча директоридан, унинг ўғлидан;

Боғча овқатидан гўшт ўғирлаб ейдиганлардан;

Сифатсиз таълимдан (3 млнга яқин ўқувчи сифатсиз таълим олаётган экан);

Ўрни келса, ота-онадан ҳам ҳимоя қилиш керак.

Рўйхатни, афсуски, узоооқ давом эттириш мумкин.

Болалар билан содир бўлган бу фожиаларнинг ҳаммасида аниқ айбдорлар бор. Бирортаси инсон иродасидан ташқарида бўлган бахтсиз ҳодиса ёки табиий офат эмас.

Раҳбарлар, ходимлар, назорат қилувчилар, умуман, биз — катталарнинг виждонсизларча ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидан шунча бола ўлиб кетаверган.

Менимча, касаба уюшмалари ходимлари кунини эмас, Болалар кунини умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни қилиб белгилаш тўғри бўларди. Шу куни ота-оналар ишга бормаса, болалари билан вақт ўтказиб, театр-томоша, кўргазмаларга олиб борса, қандай яхши.

Бола жамиятнинг энг ҳимоясиз ожиз аъзоси. Ҳамма яхшиликлар, яхши нарсалар, яхши кунлар болаларга бўлсин! Катталарга ва каттаконларга инсоф берсин!

Дилроз Абраева

Тафаккур қилинг!


Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
3.7K viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2023-06-01 07:18:05 #ибрат

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

БОЛАЛАРНИ АСРАЙЛИК

Битта ширин кулгуси малҳам бўлар жонингга,
Шодликлар бахш этади яшаган ҳар онингга.
Ўсиб-улғайиб бир кун киражакдир ёнингга,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.

Фарзанд билан дил ором, бўлар хонадон обод,
Унутасан ғамларни, кўрсанг уни ҳуррам-шод.
Мақсадларга йўл бериб қилмай орзусин барбод
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.

Бугун қадалган ниҳол бир кун дарахт бўлади,
Қолдирсанг эътиборсиз қовжирайди, сўлади.
Меҳр тутсанг ҳар лаҳза куч-қувватга тўлади,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.

Болали уй бозор дер,эскидан қолган нақл,
Иймон ила улғаяр оила бўлса аҳил.
Шулар учун яшаймиз ҳаёт мазмуни ахир,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.

Солиҳ, оқил бўлсин деб дуо қилиб турамиз,
Кўрсатсак меҳр, шафқат ҳосилини ўрамиз.
Кексайсак мурувватни болалардан кўрамиз,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.

Дилобар Ўролова

Тафаккур қилинг!


Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
4.2K views04:18
Ochish/sharhlash
2023-05-31 09:20:10 Ота-оналарга тавсиялар

Ўзингиз бахтли бўлинг! Фарзандларингиз сизнинг аксингиздир. Чунки у бошқача бўлишни билмайди...
Муносабатларни самимий қуришга ўргатинг!Сиз атрофдагилар билан самимий муносабат қуришингиз, уларда ўз хиссётларидан уялмасдан, бошқалар билан самимий бўлишга ўргатади.
Фарзандингиз олиб келадиган идеал натижага эмас, унинг чин дилдан қилаётган ҳатти-ҳаракатини қадрланг!
Кўпроқ оптимизм! Ўзини ва оламни яхшилигини доимо хурсанчилик билан тушунтириб боринг.
Ўз хис-туйғуларингизни беркитманг! Фарзандларингиз доимо нима учун йиғлаганингиз ва нима учун кулаётганингизни билишга хаққи бор ва бу уларда эмоциялар табиий ва уларни кўрсатиш айб эмаслигини, катта бўлганларида ўз хис-туйғуларини тушунишга олиб келади.
Ҳаётдаги кичик нарсаларга ҳам хурсанд бўлишни ўрганинг ва ўргатинг!
Ўзи учун ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиринг! Солиштирмаган холда ва айблов ҳиссисиз.

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
4.6K views06:20
Ochish/sharhlash
2023-05-31 09:04:25
Компьютерда кўп ишлайсизми!? Унда ушбу кўзойнак сизга, албатта, керак бўлади!

Бугун кўпчилигимиз компьютерда ишлаймиз ва бу кўз нуримизга салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Компьютер учун кўзойнаклар:
кўзни турли нурлардан эҳтиёт қилади;
кўз толиқишининг олдини олади;
ақлли қилиб кўрсатади .

Нархи: 77 000 сўм

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ:
https://Mahsulot.com/m/bCip1S
2.5K views06:04
Ochish/sharhlash
2023-05-31 02:12:59
Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
3.9K views23:12
Ochish/sharhlash
2023-05-30 16:31:11 Ота-она рози – Худо рози

Ота-онанинг розилигини олишга интилиш фазилати барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган асосидир. Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.

Тафаккур қилинг!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili
4.7K views13:31
Ochish/sharhlash