Get Mystery Box with random crypto!

Имом Шиблий роҳимаҳуллоҳдан, Аллоҳни ҳақиқий маънода танувчи к | Tafakkur bekati️ ️️️️

Имом Шиблий роҳимаҳуллоҳдан, Аллоҳни ҳақиқий маънода танувчи кишининг аломати ҳақида сўрашди. Шунда у киши: «Кўкси кенг, қалби мажруҳ, жисми ташлаб қўйилган, улоқтирилган кишидир», деб айтдилар.
Орифнинг аломати ва сифатлари нима? дейилганда, у киши: «Ориф - Аллоҳ таолони Қуръон ва суннатда келганидек таниб, Аллоҳнинг буйруқларига амал қилиб, қайтариқларидан қайтган, Аллоҳнинг бандаларини Аллоҳ муҳаббатига ва Унга яқинлашиш, қурбатга чақирган кишидир», дедилар.
Шунда у кишига: «Орифни билдик, сўфий ким?» деб айтилди. У киши: «Сафолик устига жун кийим кийган, Мустафонинг йўлларига тушган, дунё ва унинг шаҳватини орқасига улоқтирган, ҳавои нафсига жафо таъмини тоттирган кишидир», деб жавоб бердилар.
Сўфини билдик, тасаввуф нима? деб айтилди. Шунда у киши: «Аллоҳнинг амрини улуғлаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш ва Аллоҳнинг бандаларига раҳм шафқат кўрсатиш», дея жавоб бердилар.