Get Mystery Box with random crypto!

«Бир соатни ўзинг учун ва бир соатни Роббинг учун ажрат», дейд | Tafakkur bekati️ ️️️️

«Бир соатни ўзинг учун ва бир соатни Роббинг учун ажрат», дейдиган жоҳил, нодон инсонлар сўзларини гапиришдан эҳтиёт бўл, эҳтиёт бўл, эҳтиёт бўл! Бу шайтоний сўздир. Сен доим Аллоҳ учун машғул бўл. Доим У билан (зикри, ибодати ва итоатида) бўлгин.
«Албатта намозим, ибодатларим, (яъни қиладиган қурбонликларим) ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир, деб айт» (Анъом сураси, 162-оят).

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Изоҳ: Яъни, фақат айрим соатларда, маълум амаллардагина эмас балки бутунлай Аллоҳга ажралиб чиқиш ҳақиқий бандаликдир. Мусулмон одам намозни фақат Аллоҳ учун ўқийди. Бошқа зот учун ёки бадантарбия, ахлоқий машқ, ота-онасини хурсанд қилиш, жамоатчиликка маъқул келиш учун эмас. У ибодатларини фақат Аллоҳ учун адо этади. Мусулмон киши тириклигининг ҳамма соҳаси, барча тарафлари фақат Аллоҳ учун бўлади.