Get Mystery Box with random crypto!

Президент Деновдаги нохуш ҳодисага муносабат билдирди — Денов | Surxondaryo yangiliklari

Президент Деновдаги нохуш ҳодисага муносабат билдирди

— Деновда бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак. Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Қурилиш, Саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амал қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ер ости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт. Лекин Деновдаги бахтсиз ҳодиса учун газ таъминоти мутасаддилари жиноий жавобгарликка тортилади, — деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, Президент ҳукуматга барча газ линияларини қайта хатловдан ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрга ўтар кечаси Деновда “Инденим” савдо марказида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида портлаш бўлган эди. Нохуш ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани айтилган.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official