Get Mystery Box with random crypto!

Soʻfi_Allohyor

Telegram kanalining logotibi sufi_ollohyar — Soʻfi_Allohyor S
Telegram kanalining logotibi sufi_ollohyar — Soʻfi_Allohyor
Kanal manzili: @sufi_ollohyar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 222
Kanalning ta’rifi

بسم الله الرحمن الرحيم
Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни-хатни) ўргатган ўта карамли зотдир.
Алақ сураси 3-4 оятлар .

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-28 11:54:58 САФАР ОЙИ

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.
Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ». Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» – «сафар яхшилик» деб номланди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. «Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
64 views08:54
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:28:58
Ҳалол меҳнат қилиш фарздир!

Роббим ҳалол меҳнат қилнувчиларга фазлингни ёғдиргин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
61 views07:28
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:44:59 ФОСИҚ ҲАҚИДА ҒИЙБАТ ЙЎҚ

Фосиқ сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади.

Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай очиқ-ойдин беҳижолат қиладиган одамга фосиқ, дейилади.

Оиша розияллоҳу анхрдан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. Бас, у зот: “Унга изн беринглар. У ўз уруғининг қандоқ ҳам ёмон биродари ёки уруғининг қандоқ ҳам ёмон ўғли”, дедилар. У кирганда эса, унга мулойим гап айтдилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули! Айтган гапингизни айтдингизу кейин унга мулойим гапирдингиз?” дедим. “Эй Оиша! Одамларнинг ёмони одамлар унинг фаҳшидан қўрқиб тарк қилганларидир”, дедилар”.

Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу ҳадиси шарифда номи зикр қилинмай, у ҳақда сўз кетаётган одамнинг исми Махрама ибн Навфал бўлган. Мазкур шахс мунофиқ ва фосиқ одамлардан бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳакда ўзига эшитдирмасдан мазаммат сўзини айтганлар.

У зот бу билан унинг ёмонлигини бошқаларга билдириб, уларни ундан эҳтиёт бўлишлари чорасини кўрганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдан ёмон одамлар билан уларнинг шарридан сақланиш мақсадида муроса учун мулойим сўзлаш мумкинлиги келиб чиқади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: ”Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фалончи, фалончиларни динимиздан бирор нарсани билади, деб, ўйламайман", дедилар”.

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикри келган икки киши ҳам мунофиқлардан бўлганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни улардан огоҳлантириш учун шу гапларни айтганлар.

Айниқса, диний масалада бундоқ маълумотларни одамларга айтиб қўймоқ зарурдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мужоҳирдан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда, Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам, эй фалончи, кечаси ундоқ қилдим, бундоқ қилдим, демоғидир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда у ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади”, дедилар”.

Икки шайх ривоят қилишган.

Шарҳ: “Мужоҳир” луғатда жаҳр сўзидан олинган бўлиб, ошкора қилувчи маъносини билдиради.

Шаръий истилоҳда эса, гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.

Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф бўлмас экан. Ана шундоқ мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан.


“Ҳадис ва Ҳаёт, 34-жуз” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
61 views06:44
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:10:58
Солиҳ банда бўлишни хоҳлаб, солиҳ амалларни эртага бажараман деган киши қаттиқ алдангандир.

Сирри Сақатий қ.с.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/sufi_ollohyar
57 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:28:06
#Ҳикмат

Кўрларнинг бозорида ойна сотма,
Карларнинг орасида ғазал айтма.

Мавлоно Жалолиддин Румий

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
60 views04:28
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:24:58
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Динор ва дирҳам ҳамда бахмал ва кимхоб, яъни кийимларга ўзини қул қилганлар ҳалок бўлишди. Агар уларга берсанг, рози бўлишади. Бермасанг, рози бўлишмайди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
62 views03:24
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:38:14 САХОВАТЛИ БЎЛИНГ!

Муҳтож кишиларнинг молларини савдолашмасдан қиммат нархда сотиб олишингиз ҳам эҳсондир. Ҳатто у садақа бергандан кўра яхшироқдир. Шунинг учун баъзи нарсаларни зарурат бўлмаса ҳам сотиб олаверинг. Чунки шундай кишилар борки, улар садақа сўрамайдилар.

"Уларнинг (фақир эканликларини) сиймоларидан билиб оласиз. (Улар) одамлардан хиралик қилиб тиланмайдилар. Қилган хайр-эҳсонингизни Аллоҳ билиб турувчидир". (Бақара сураси, 273-оят)

* Баъзида пулга муҳтож бўлиб, мол-мулкини мажбурликдан сотаётган кишиларни билиб қолган харидорлар “бунга пул зарур, барибир сотади” деб, имкон қадар нархини бозор нархидан ҳам пастга туширишга ҳаракат қилишади. Ёки уста ишлатса, усталар иш топиши қийин бўлган мавсумни кутиб, устанинг меҳнатига яраша ҳақ бериш ўрнига арзонроққа ишлатиб олишнинг пайига тушишида. Бундай қилиш динимиз кўрсатмаларига мувофиқ эмасдир.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
61 viewsedited  02:38
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:33:07
Огоҳ бўлинг! Шу учта нарса Аллоҳ таолонинг қаттиқ ғазабини келтиради:
1. Вақтини беҳуда нарсаларга сарф қилиш;
2. Одамларни устидан кулиш, мазах қилиш;
3. Ғийбат қилиш.

Сирри Сақатий қ.с.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
56 views02:33
Ochish/sharhlash
2022-08-26 21:19:01 ИХЛОС БИЛАН ДУО ҚИЛГАН ЭДИ ЎҒЛИ ТУЗАЛДИ

Биродарларимиздан бирининг ўғли жуда оғир касалликка учради. У касалга дучор бўлганларнинг миллиондан бири тузалар экан.
Афтидан, ўта кучли ихлос, мукаммал таваккул ва мустажоблигига ўта қувватли ишонч билан дуо қилган шекилли, кеча ўғли ҳақида сўраган эдим: «Аллоҳ таоло ўғлимни бу дарддан бутунлай фориғ этди. Тузалиши қийин дард эди, аммо энди қўрқув ва хавотирга ўрин қолмади», деб жавоб берди.
«Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд» (барча мулк ва барча ҳамд У Зотга хосдир). Яъни Ўзига лойиқ бўлган мутлақ қодир ва Ўзига хос бўлган мутлақ комил Зотдир.
Ҳадисда ким буни ўн бора айтса Исмоил алайҳиссалом фарзандларидан ўн кимсани озод қилгандек бўлар, деб айтилган (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
74 views18:19
Ochish/sharhlash
2022-08-26 20:03:01 НУБУВВАТ АХЛОҚЛАРИДАН
Ямома аҳлининг саййиди Самома ибн Асол Ҳанафий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёмонликни ирода қилган ҳолда Мадина кўчаларида кетаётган эди. Муҳаммад ибн Маслама бошқариб келаётган қўшин уни тутиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига олиб келишди. Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бу асирга яхши муомала қилинглар, – дея илтифот қилдилар.
Сўнг уйларига кириб аҳилларига:
– Бор таомларингизни ҳозирлаб Самомага чиқариб юборинглар, – дедилар.
Яна бир туяни топиб келтирдилар. Эрталаб ва кечки пайтда сутини соғиб беришга буюрдилар.
Кейин унинг олдига кириб:
– Хўш, Самома! Аллоҳ сенга имкон бердими?
– дедилар.
– Эй Муҳаммад! Агар ўлдирмоқчи бўлсанг, қоним учун ўлдирақол! Мабодо, афв қилмоқчи бўлсанг, шокирлик ила афв қилақол! Агар молимни олмоқчи бўлсанг, сўра, хоҳлаганингча берай, – деди Самома.
Учинчи куни бўлганида афв қилиб қўйиб юбордилар. Самома чиқиб кетиб, яқин орадаги сув бор жойга борди. Ғусл қилиб покланди. Кийимларини поклади. Кейин масжидга кириб:
– Эй Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, мен учун ер юзида сенинг юзингчалик нафратли юз йўқ эди.
Энди эса сенинг юзинг ҳамма юзлардан ҳам кўра ёқимлироқ бўлиб қолди. Мен учун динларнинг орасида сенинг динингдек нафратлироқ дин йўқ эди, энди эса дининг мен учун ҳамма динлардан кўра маҳбуброқ бўлиб қолди. Мен учун шаҳарлар орасида сенинг шаҳрингдан ёқимсиз шаҳар йўқ эди, энди эса сенинг шаҳринг мен учун энг маҳбуб шаҳар бўлиб қолди, – деб ҳақ шаҳодатни келтириб мусулмон бўлди. Сўнг умра учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн сўради.
Самома Маккага келганида одамлар унинг мусулмон бўлганини билишди.
– Ҳой Самома! Динингдан кечдингми? – сўрашди улар.
– Мен Исломга кирдим. Муҳаммаднинг динига эргашдим, – жавоб берди у.
Ўлдирмоқчи бўлишди­ю, бироқ унинг қавмидан қўрқишди. Чунки буларни ғалла билан, асосан, Ямома халқи таъминлар эди.
– Аллоҳга қасамки, мен сизларга Расулуллоҳ изн бермагунларича зинҳор буғдой донини бердирмайман, – деди Самома.
Дарҳақиқат, Ямомага қайтгач, Макка аҳлига буғдой соттирмай қўйди. Бу эса маккаликларнинг очарчиликда қолишларига сабаб бўлди. Чорасиз қолган Макка аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга одам жўнатиб, Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб, қариндошлик ҳурматидан Самома қилаётган ишни тўхтатишини илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Самомага буғдой беришни сўраб хат ёздилар.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/sufi_ollohyar
63 views17:03
Ochish/sharhlash