Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандлар эҳтиёжи эрнинг зиммасида Савол: Биринчи фарзандим | SUBYEKTIV

Фарзандлар эҳтиёжи эрнинг зиммасида

Савол: Биринчи фарзандим туғилди, эрим онанг бешик билан коляска олиб келсин деди. Онамларда шароит яхши эмас. Мендан кейин икки қиз, бир ўғил бор, уларни уйли жойли қилиш керак. Шунга нима қилсам булади?

Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр ўз фарзанди учун хотинининг оиласидан бешик, коляска, суюнчи пули, зиёфат ёҳуд шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиши, биринчи навбатда шаръан асло мумкин эмас, қолаверса, бу иш пасткашлик ҳамдир. Чунки хотин ва фарзандларнинг нафақаси, кийим-кечаги ва зарурий эҳтиёжлари эрнинг зиммасига вожибдир.

Шундай экан, ҳар бир эркак зиммасидаги вазифасини ўзи бажариши лозим. Уни бошқаларга юклаш орқали зулм қилишдан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази!

@SUBYEKTEV