Get Mystery Box with random crypto!

#Расмий_хабар Кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирла | SUBYEKTIV

#Расмий_хабар

Кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун давлат томонидан маблағ ажратилади.

Президентнинг "Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан "Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси" тузилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирлаш ва жиҳозлаш мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, жамғарма маблағлари маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш ишларига ҳам йўналтирилади.

@SUBYEKTEV