Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.64K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 260

2021-02-14 16:33:06 ҚАШҚАДАРЁНИНГ ОЛИС ҚИШЛОҒИДА САМАРҚАНДЛИК ЁШ ВРАЧ ИШ БОШЛАДИ...

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Чироқчи туманининг Кўкдала ҳудудида тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ўрганиш давомида шу ҳудудда ишлаш таклифини билдирган самарқандлик ёш шифокор билан учрашди.

Қўшни вилоятнинг Пастдарғом тумани Гумбаз маҳалласида истиқомат қилувчи Ислом Ғаниев 27 ёшда. 2019 йилда Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. Яқинда уйланган.

-Ўзим яшайдиган ҳудудда ярим ставкада ишлайман, - дейди Ислом. – Чунки мутахассис кўп, иш ўрни кам. Бу ерда мутахассисларга эҳтиёж катта эканлигини эшитиб, қўшимча иш излаб келгандим. Шўрқудуқдан эллик километрлик масофада яшайман. “Матиз”им бор, қатнаб ишлашим мумкин...

Равшан Тўлаков ёш шифокорни шу ерга кўчиб келиб, Шўрқудуқ оилавий шифокорлик пунктига 1,5 ставка оилавий шифокор ҳамда ҳудуддаги “Тез тиббий ёрдам” шохобчасига навбатчи шифокор бўлиб ишлашга таклиф этди. Агар Ислом туман ҳокими билан белгиланган тартибдаги шартномани имзоласа, нафақат беш миллион сўмдан зиёд иш ҳақига эга бўлиши, балки Президентимиз томонидан белгиланган бир қатор имтиёзларни қўлга киритиши, жумладан, 30 миллион сўмлик бир марталик тўлов, хизмат уйи ёхуд ижара тўлови билан таъминланишини маълум қилди...

БАТАФСИЛ...

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.0K views13:33
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:26:32
Тез тиббий ёрдам фаолияти тикланмоқда. Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24"нинг махсус репортажида маълумот олишингиз мумкин.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.0K views09:26
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:23:13Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида матбуот конференцияси бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича, шунингдек, соҳадаги янгиликларга оид матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

Матбуот конференциясига республика Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов ва вазирликнинг маъсул мутахассислари, оммавий ахборот воситалари журналистлари ва блогерлари иштирок этди.

Унда вазир Мурод Қурбанов ўтган йили соҳада амалга оширилган ишлар ва татбиқ этилаётган янгиликлар туғрисида иштирокчиларга ҳар томонлама маълумотлар берди.

Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан вазир ва унинг ўринбосарларига айни пайтда кўп сонли фуқароларимизнинг ва тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморларнинг ўринли шикоятларини пайдо қилган муаммолар бўйича кўплаб саволлар берилиб, уларга батафсил жавоблар олди.

Қизғин савол-жавобларга тўла бўлган конференция якунида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида ҳамкорлик бўйича муҳим йўналишлар белгилаб олинди. Келгуси вақтларда ҳам вазирликнинг жамоатчилик билан аълоқаларини яна да мустаҳкамлашга қаратилган матбуот конференциялари, брифинглар, медиатурлар ўтказилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.8K viewsedited  09:23
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:18:48ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИГА АЙЛАНМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, вилоятимизда ”Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остидаги саломатлик акцияси давом этмоқда.

Мамлакатимизнинг энг таниқли шифокорлари маҳаллабай кесимида “Темир дафтар”, ”Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ҳамюртларимиз хонадонларига кириб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хастаҳолларни соғломлаштириш чоралари кўрилаётир.

Бинобарин, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур деб, топилган инсонлар эса зудлик билан вилоят даволаш-профилактика муассасаларига жўнатилмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали, вилоят эндокринология, кардиология марказлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ўтказилган имтиёзли юқори технологик жарроҳлик амалиётларида ўнлаб инсонлар узоқ даврдан бери қийнаб келаётган дардлардан фориғ бўлдилар.

Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалида жарроҳлик амалиётлари узлуксиз давом эттирилмоқда. Кеча ушбу марказ вакиллари пойтахтлик ҳамкасблари билан Хонoбоддаги фаолиятлари доирасида юрак ишимик хасталигига дучор бўлган Маҳфуза Маматованинг уйида бўлишиб, унинг соғлиғини тиббий кўрикдан ўтказишган эди. Ривожланиб борувчи стенакордея ташҳиси қўйилиб, зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилишига қарор қилинди.

Бугун эрталаб жарроҳлик столига ётган илк бемор Маҳфуза бўлди. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимида интервенцион-кардиологлар Акмалжон Жалилов, Аброр Абдуллаев ва Бахтиёр Камолиддиновлар шошилинч коронаграфия, юрак чап тож томирларини стентлаш амалиётларини замонавий қурилмалар воситасида муваффақиятли бажаришди.

- Давлатимизга минг раҳмат. Оғир дарддан шу қадар тез қутуламан деб, ўйламаган эдим. Қўли енгил шифокорлар оғир касалликни даволашди. Соғлиғим тикланганидан жуда ҳам бахтиёрман, - дейди бемор.

Тез тиббий ёрдам машиналарида хаста кишилар шифохонага етказиб келинаётганлиги, тиббиёт ходимларининг уларга кўрсатаётган алоҳида меҳр ва эътибори, дард чекаётганларнинг юрагига ўрнатилаётган воситалар бепуллиги инсонпарварликнинг олий намунаси эмасми?!

Бўлим мудири А. Жалиловнинг айтишича, кун давомида олти нафар беморда шундай амалиётни ўтказиш кўзда тутилган.

Эндокринология соҳаси мутахассисларининг фаолияти ҳам эътиборга молик. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Наманган шаҳар Саноат кўчасидаги 124-уйга киришганида уй бекаси Муҳайё Абдужалиловадаги касаллик хатарли эканлигини аниқлашди ва уни ҳам зудлик билан операция қилиниши зарурлигини айтишди.

Бугун эса тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нусратжон Алимжонов наманганлик ҳамкасби Ғайратжон Икромов билан ҳамкорликда аёл қалқонсимон безидаги икки томонлама ўсмаларни олиб ташлашди. Энди Муҳайёга кўп тугунли буқоқ азоб бермайди.

- Бу жуда ёмон оқибатларга олиб келувчи ўсма эди. Энди дори воситалари вақтида ичиб юрилса бемор ҳаётига раҳна солувчи дард қолмади, - дейди доктор Нусратжон Алимжонов. – Келгуси ҳафтада пойтахтдан яна бир гуруҳ мутахассислар келишади. Улар яна кўплаб инсонларни соғломлаштиришга ёрдам беришади.

Дарҳақиқат, ижтимоий-тиббий акция шарофати билан кўплаб эҳтиёжманд кишилар имтиёзли равишдаги тиббий хизматдан баҳраманд бўлиб, соғликларини тиклаб олишмоқда. Бу инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодасидир.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати
9.9K views07:18
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:14:17ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 410 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 107 миллион 838 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 373 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 410 876 янги ҳолати аниқланди, 12 958 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 108 миллион 521 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 393 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,122 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,892 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,713 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,057 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,013 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 101 693, Ҳиндистонда 12 143, Бразилияда 54 742, Россияда 14 861, Буюк Британияда эса 15 144 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————————

По данным ВОЗ, за последние сутки в мире выявлено более 410 тысяч новых случаев заражения коронавирусной инфекцией

По данным Всемирной организации здравоохранения, число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 107 млн 838 тысяч, из них более 2 млн 373 тысячи человек умерли. За последние сутки в мире выявлено 410 876 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 958 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразилось более 108 млн 521 тысяча, из них более 2 млн 393 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,122 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,892 млн), на третьем — Бразилия (более 9,713 млн), на четвертом — Россия (4,057 млн), на пятом — Великобритания (4,013 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 101 693, Индии — 12 143, Бразилии — 54 742, России — 14 861 и Великобритании — 15 144 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
9.8K views06:14
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:01:02​​ 2021 йил 13 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79416 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 15 нафар,
Тошкент шаҳрида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77890 (+61) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 904 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.3K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:36:57
В Национальном детском медицинском центре состоялась конференция, посвященная Международному дню детей, больных раком.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.1K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:36:12
Болалар миллий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан 15 февраль —Халқаро болалар саратони касаллигига қарши курашиш кунига бағишлаб анжуман ўтказилди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.0K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:49:57
Болалар миллий тиббиёт марказида 15 февраль —Халқаро болалар саратони касаллигига қарши курашиш кунига бағишлаб ўтказилган анжумандан фоторепортаж. Ушбу тиббиёт муассасасида 60 ўринли умумлаштирилган болалар гематология ва онкология бўлими ташкил қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
21.6K views16:49
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:12:01ССВ: ХАЛҚАРО БОЛАЛАР САРАТОНИ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИГА БАҒИШЛАБ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Болалар миллий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан 15 февраль —Халқаро болалар саратони касаллигига қарши курашиш кунига бағишлаб анжуман ўтказилди.

Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ezgu аmal” ва “Zamin” фонди вакиллари, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари шифокорлари, вазирлик масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Мулоқотни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди.

— Ўзбекистонда болалар гематология ва онкологияси соҳасидаги ислоҳотлар жадал ва мунтазам давом этмоқда, — дейди Э. Баситханова. — Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августда тасдиқланган “2020 – 2022 йилларда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси”га асосан, барча ҳудудларимиздаги болалар кўп тармоқли марказларида ягона умумлаштирилган бўлимлар фаолиятининг ташкил этилиши, “Болалар гематология ва онкологияси” йуналишида магистратура, ихтисослашиш ва малака ошириш курслари дастури асосида кадрлар тайёрланиши борасида ишлар жадал олиб борилмоқда. Дастлаб бу ишлар Болалар миллий тиббиёт марказида халқаро стандартлар асосида бошланди. Яқин истиқболда ушбу марказ тажрибаси ҳудудлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳам жорий этилади.

Болаларга гемато-онкологик ёрдам бериш сифатини жаҳон андозалари даражасига чиқариш юзасидан ҳудудлардаги ҳолатни ўрганиш бўйича мониторинг гуруҳи ва саволнома шакллантирилиб, гуруҳлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, натижалар таҳлил этилган ҳолда “Республикада болалар гематология ва онкологияси хизматини ривожлантириш ва бу соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича йўл харитаси” ишлаб чикилди.

Шунингдек, анжуманда Россия Федерациясида болалар гемато-онкология хизматини ривожланиши тўғрисида Рогачев номидаги болалар гематология, онкология ва иммунологияси миллий тиббий тадқиқот маркази президенти, Россия Федерацияси Фанлар академияси академиги Александр Румянцевнинг видео чиқиши ҳам йиғилганларга намойиш этилди.

Тадбир давомида Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Барно Абдусаматованинг “Республикада болалар гематология ва онкологияси хизматини ривожлантириш ва бу соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича йўл харитаси” бўйича тақдимоти тингланди.

Йўл харитасида назарда тутилган:
Болалар миллий тиббиёт маркази таркибидаги умумлаштирилган болалар гематология ва онкология бўлими таркибидаги ўринлар сонини 60 тага етказиш,
болалар гематология ва онкология йўналишидаги беморлар учун замонавий канцер-регистрларни яратиш,
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология ҳамда ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказлари болалар бўлимлари шифо ўрни ва штат бирликлари доирасида умумлаштирилган “Болалар гематология ва онкологияси” марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш,
оғир гематологик ва онкологик касалликлар билан хасталаган болаларга паллиатив ёрдам бериш тизимини яратиш,
жамоатчилик ва ҳайрия ташкилотлари, халқаро экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, болалар онкология ва гематология уюшмаси вакиллари, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари вакилларидан иборат экспертлар гуруҳини яратиш,
Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм вилоятларидаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳудудлараро бирламчи эрта ташхислаш йўналишини жорий этиш
каби режалар таҳлил қилинди.

Муҳокамаларга, мунозараларга бой бўтган ушбу анжуман болалар гематология ва онкологияси соҳасида янги ҳамркорлик алоқаларига замин яратиши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
13.7K views14:12
Ochish/sharhlash