2022-04-15 19:29:17
Ҳар қандай иқтисодий ва сиёсий инқирозлар аввало хотин-қизларнинг ҳаётини издан чиқаради, уларга зарба беради. Биринчи бўлиб айнан аёллар даромад манбаини йўқотади. Улар оғир вазиятда жамиятнинг ижтимоий неъматларидан жуда тез маҳрум бўлади, давлат ҳимоясига айниқса муҳтож бўлиб қолади. Бундай пайтда ижтимоий лифтлар издан чиқади. Тан олиш керак, аслида мамлакатимизда кўпчилик хотин-қизларда бундай қулайликнинг ўзи йўқ.
Қизлар туғилади, вояга етади, орзу қилади, бир маромда яшайди ва... умр бўйи аҳволини яхши томонга ўзгартира олмай... ўтиб кетади.
Бугун Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг янги Низоми тақдим этилди, шунингдек, мазкур комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия раиси Танзила Норбоева томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган ягона Миллий дастур тақдим этилди.
Миллий дастур мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётига иложи борича кўпроқ хотин-қизларни жалб этиш ва бу йўналишда жамиятимизнинг янада ривожланишига замин яратишга қаратилган.
Умид қиламанки, бу тузилма ҳақиқатан ҳам аёлларимиз ҳаётини яхшилайдиган самарали органга айланади. Бунинг учун барча бўғинлардаги ҳар бир ташкилот ва муассаса уйғунликда иш олиб бориши зарур.
16.5K views16:29