Get Mystery Box with random crypto!

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет б | Saida Mirziyoyeva

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашдик.

Фондимиз мамлакатимизда аёлларни камситиш ҳолатларини бартараф этишга имкон қадар ҳисса қўшмоқда. Гендер тенглиги ҳимояси эса миллий сиёсат даражасига кўтарилган.

Умид қиламанки, кўзлаган ишларимизни уддалаймиз. Биз олдинга юряпмиз, ҳамкорлик кўприкларини ўрнатяпмиз, саъй-ҳаракатларимизни жаҳон миқёсида намойиш этяпмиз.

Бачелет хонимни катта мамнуният билан Ўзбекистонга таклиф қилдим. Кўрсатишга, гапириб беришга арзийдиган тарафларимиз кўп. Энг муҳими, мақсадга эришишга тайёрлигимизни намойиш эта оламиз.