Get Mystery Box with random crypto!

'Мен спортдаги фаолиятимни Ўзбекистон шарафи учун медаль қозон | Saida Mirziyoyeva

"Мен спортдаги фаолиятимни Ўзбекистон шарафи учун медаль қозонмасдан якунлай олмайман" - дея берган ваъдангиз ёдимизда, Оксана Александровна!

Сиз ваъдангизни бажардингиз, мамлакатга олтин медаль олиб келдингиз. Сизни Доҳада бўлиб ўтган Жаҳон Кубогининг иккинчи босқичида ғолиб бўлганингиз билан чин юракдан табриклайман! Спорт гимнастикаси бўйича жамоамизни табриклайман!

Сизнинг ғалабангиз нафақат спортдаги ютуқ, балки, шубҳасиз қатъият, ирода ва ватанпарварлик намунасидир.

Раҳмат сизга, Great Chuso! Сиз Ўзбекистоннинг ва дунёнинг буюк спортчисисиз, бундан кейинги ғалабаларингизни интизорлик билан кутиб қоламиз!