Get Mystery Box with random crypto!

Сийдик тута олмаслик Ёш болаларда бу Энурез деб аталади ва а | SOG'LOM HAYOT

Сийдик тута олмаслик

Ёш болаларда бу Энурез деб аталади ва асосан тунги вақтда пешобни тутолмаслик кузатилади.

бу касаллик деб аташ учун бола 6 ёшга кириши керак. Сабаби пешобни борлигини билдирувчи нервлар сийдик қопи деворида ва нерв системасида 6 ёшда такомиллашади.

Болангизда 6 ёшдан ошганда ҳам пешоб тутолмаяптими демак ўша нервлар такомили турли сабаблар туфайли кечикмоқда.

Чораси

пешоб будилниклари яъни болани кечаси маълум вақтда турғазиб сийишга одатлантириш.

ётишдан аввал мумкин қадар камроқ сув ичириш

стресслардан асраш ( кўпинча ота она жанжали туфайли бола шундай бўлиб қолади.

Дорилардан охирги йилларда десмопрессин ва трициклик антидепресантлар яхши эфект бермоқда. Зинхор ўзингизга даво қилманг. Доктор буюрсин. Десмопрессинларнинг бурунга ёки таблетка кўринишида бор. Аммо арзон турмайди 200-300 ўртасида.

бола ички кийимларини озода ва кенгроқ бўлишини таъминланг

ётадиган жойи хам қулай бўлсин.

сийиб қўйса уялтирманг, урманг ва стрессга солманг. Бутун умрга шундай бўлиб қолиши мумкин.

@SoglomHayot