Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳрида ташкил этилган туманлараро перинатал маркази фой | "Sog’lom Farg’ona"

Қўқон шаҳрида ташкил этилган туманлараро перинатал маркази фойдаланишга топширилди

Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли, бир вақтнинг ўзида 190 нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал маркази тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирида вилоят ҳокимлиги, шаҳар секторлари раҳбарлари, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, шифокор ва ҳамширалар қатнашдилар.

Сўз олганлар соҳа ходимларини янги туғруқ комплекси билан қутлаб, марказнинг барпо этилиши ҳудудларда оналар ва чақалоқлар саломатлигини яхшилашга, она ва бола ўлимини олдини олишга хизмат қилишлигини, тиббиёт масканида туғилажак фарзандлар келажакда халқимизга, ватанимизга хизмат қиладиган, соғлом, баркамол, ватанпарвар йигит ва қизлар бўлишсин деб тилак билдирдилар.

Шундан сўнг фаоллар иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар туғруқ комплексида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Қўқон шаҳар туманлараро перинатал маркази Қўқон шаҳри, Данғара, Бувайда, Бағдод ва Учкўприк туманларидан келган тиббий хизмат олишга муҳтож ҳомиладор, туғувчи аёллар ва чақалоқларга перинатал тиббий хизмат кўрсатади.

Туғруқ комплексини реконструкция қилиш учун 13 миллиард 885 миллион сўм маблағ сарфланди. Тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар ҳисобидан 310 минг доллар кийматига тенг тиббий асбоб-ускуналар, аппаратуралар ва жиҳозлар олинди.

@soglomfargona