Get Mystery Box with random crypto!

"🌸Firdavs gullari🌸"1

Telegram kanalining logotibi siyrattakror — "🌸Firdavs gullari🌸"1 F
Telegram kanalining logotibi siyrattakror — "🌸Firdavs gullari🌸"1
Kanal manzili: @siyrattakror
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 254

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-05-25 10:49:09
Eslatma!
Hurmatli opa-singillar!
Yuqoridagi kitoblar,hali tahrirlanmagan.Shunchaki dars tayyorlash uchun foydalanselar boʻladi.Ammo nashriyotdan chiqqandek nazar bilan qarab,bazı bir imloviy yoki boshqa hatolar boʻlsa,bizni zimmamizda emas.Chunki hali tahririyatni qoʻlidan,oʻtib,kitob qilish ruxsatnomamiz yoʻq.

"Arrohuqul mahtum"kitobini asosiy kitob deb,bu PDF larni konspekt sifatida foydalanishilar,maqsadga muvofiq.
Alloh hammamizni Oʻz dinida faqihalardan qilsin.

Hurmat bilan,"Oxirathovlisi"kanali hodimlari.

@oxirathovlisi
844 viewsedited  07:49
Ochish/sharhlash
2022-05-22 00:24:41
819 views21:24
Ochish/sharhlash
2022-05-21 11:50:38
Ҳафтанинг Шанба кунида

Туркия вақти билан
14:30

Ўзбекистон вақти билан
16:30

"Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам сийрат"лари ҳақида бўлади

(قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِی یُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَیَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡۚ وَٱللَّهُ غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ)
(Али -имрон сураси31-оят)
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».

Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик,ҳаётларини ўрганишлик,суннатларини бажаришлик билан бўлади.

Аллоҳим ҳаммамизга фойдали илм берсин.
آمين يارب
https://us02web.zoom.us/j/5127809652?pwd=aXltdHMvS2xUTmpNSEFtbDJGaTBQQT09

Зоом коди
@oxirathovlisi
754 views08:50
Ochish/sharhlash
2022-05-18 20:35:23 Намознинг комиллиги унинг шартлари комиллигига боғлиқ бўлади. Қалб ҳолатлари ҳам, ҳиссий ҳолатларни ҳам комил бажаришга ҳаракат қилсак, бу ибодатни мақбул бўлиши учун зарур сабабларни тайёрлаб қўйган бўламиз.

"Кимки бир намозни ўтказиб юборган бўлса, унга қазосини тезда тартибли ҳолатда адо қилиши вожиб бўлади" даги вожиб- унинг акси "ҳаром, ҳалол бўлмайди" деган маънода.
Ҳар қандай ҳолатда намозни ўз вақтида ўқимай, ўтказиб юборилса, унинг қазосини ўқиш вожиб бўлади.
Савол: Бир намозни қазо қилиб, кейинги намозга кирди. Қайси намозни аввал ўқийди?
Жавоб: Дарҳол тартиб билан тезда ўқиб олиши керак. Аввал қазо қилган намозини ўқийди, кейин янги вақти кирганини ўқийди.
Баъзи уламолар тартибни суннат дейишган, баъзилари "тартиб намозни дуруст бўлишининг шартдаридандир",дейишган. Тартиб шарт деганлар тартиби бузилса, қазо қилингани ҳам, ўз вақтида ўқилаётган намоз ҳам мақбул бўлмайди, бошқатдан ўқийди дейишган.
Рожиҳроғи - тартиб вожиб деган қавлдир. Кимки вожиблигини билиб туриб, қасддан тартибни бузиб намоз ўқиса, гуноҳкор бўлади. Агар билмасдан қилган бўлса, Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ келтирган:
"ВОЖИБЛАР УЗР САБАБЛИ СОҚИТ БЎЛАДИ" деган қоидага биноан ундан вожиб соқит бўлади.
Масалан: бир одам пешинни қазо қилди. Аср вақтида агар пешинни ўқиб олиш учун фурсат бўлса, аввал пешинни, кейин асрни ўқийди. Аммо пешинни ўқиб олгунича аср кечикиб кетадиган бўлса, асрни вақти чиқиб кетадиган бўлса, бу жоиз эмас, аввал асрни ўқиб олади.

Савол: Касаллик сабабли ухлаб қолган бўлса ёки кома сабабли бир неча намоз вақтларини ўтказиб, қазо қилиб қўйган бўлса, тартиб қандай бўлади?
Жавоб: Агар вақти кирган намоз қазо бўлишидан қўрқилмаса, қазо намозлар тартиб билан ўқиб олинади. Аммо вақти кирган намоз чиқиб кетишига қўрқилса, аввал уни ўқилади, кейин қазо бўлган намозлар тартиб билан ўқилади.
702 views17:35
Ochish/sharhlash
2022-05-18 20:35:22
473 views17:35
Ochish/sharhlash
2022-05-18 20:35:21 Аслида намозни аввалги вақтида ўқиш афзалдир. Мўминун 61- оятида:

أُولَٰئِكَ يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَهُمْ لَهَا سَابِقُونَ

"Ана ўшалар яхшиликларга шошилурлар ва улар ўша(яхшилик)лар учун мусобақа қилурлар".

Оятдаги "яхшиликлар"нинг энг афзали- намоздир.
Намозни адо қилишга шошилиш сабаби- шу намозни ўқишга умримиз етадими йўқми, шуни ўйлаб шошилиш керак. Бандани бирон бир амалга улгуриб қолиши нажот топиши гаровидир

Намозни ўз вақтидан заруратсиз кечиктириши ҳалол бўлмайди. Кечиктириш, хатто бошқа намоз вақтига ҳам ўтиб кетишидир. Баъзисини кечиктириш- намоз чиқадиган вақтгача кечиктириш, яъни намозни ўз вақтида бошлайдию, намозни баъзи қисмларини ўқиб улгурмасдан кейинги намоз вақти кириб қолади. Доимий шунга одатланиш, кечиктириш, хатто кейинги намоз вақтига ўтказиб юбориш фосиқлик бўлади дейишган уламолар.
Унутиш ва ухлаб қолишдан бошқа узрлар ҳалол бўлмайди.
Хатто жанг вақтида хам намозни ўз вақтида ўқишга буюрилинган. Бақара 239- оятида:

فَإِنْ خِفْتُمْ فَرِجَالًا أَوْ رُكْبَانًا ۖ فَإِذَا أَمِنْتُمْ فَاذْكُرُوا اللَّهَ كَمَا عَلَّمَكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ

Агар хавфда қолсангиз, юрган ва минган ҳолингизда, хотиржам бўлганингизда, билмаган нарсангизни қандоқ ўргатган бўлса, Аллоҳни шундоқ зикр қилинг.

Хавф намозида намознинг баъзи вожиботлари соқит бўлади.

Намозни ўз вақтида ўқиб олишдан истисно бўлади:

1. Хуфтон намози: агар жамоатга машаққат туғдирмаса, уни кечиктириш жоиз.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Кечаларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги хуфтон намозида кутдик. Кечани учдан бири ўтганида ёки ундан кейинроқ вақтда чиқдилар. Аҳлиялари машғул қилиб қўйдими ёки бошқа нарсами, билмаймиз. Чиққан пайтларида: "Сизлар бир намозни кутмоқдасизларми, сизлардан бошқа бирор диндагилар кутмаяпти. Агар у умматимга машаққатли бўлмаганида мана шу пайтда ўқиган бўлар эдим", деб муаззинга буюргандилар намозга иқомат айтди, у зот намоз ўқидилар.
(Муслим ривояти).

2.Пешин намози: кун қаттиқ иссиқ бўлганида уни кечиктириб (салқинлатиб) ўқиш суннатдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совутиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг уфуришидандир", дедилар.
475 views17:35
Ochish/sharhlash
2022-05-18 20:35:17
395 views17:35
Ochish/sharhlash
2022-05-18 20:35:16 Намозни ёки унинг баъзисини ўз вақтидан кечиктириш ҳалол бўлмайди.
Масалан: таҳорат ололмаяпман, сув тегиши мумкинмас, касалман, оёқда туролмаяпман деб узр сабабли намозни кечиктириш мумкинмас.
Уруш- душман хавфи, қаттиқ ёмғир, табиий офатларда ҳам кечиктириш ҳалол бўлмайди. Хавф (урушдаги) намоз ҳам бор хатто, бунда имом- муқтадий ҳолати бошқача бўлса ҳам, аммо намоз вақти кечиктирилмайди.

Намозни сафар, ёмғир, оғир касаллик каби узрлар бўлгандагина кечиктириб, жамлаб ўқиш жоиз бўлади. Инсон намозларни жамлаб ўқишга ният қилган бўлади. Бунда пешинни аср билан ва шомни хуфтон билан жамланади. Бомдод намози жамланмайди.

"Жами тақдим"- пешинни вақтида пешинга асрни жамлаб ўқиб олади.
"Жами таъхир"- пешинни кечиктириб, аср вақтида пешинни асрга жамлаб ўқиб олади.

Намозни жамлаб ўқиш:

1) Сафарда машаққат бўлганда, жамлаб ўқиш жоиз. Мусофир- кўзлаган мақсадига тезроқ етиб олиши, қоронғига қолиши, озиқ- овқати тугаб қолиши сабабли унга машаққат бўлиши сабабли жамлаб ўқиши жоиз. Аммо манзилига етиб олгач ёки сафар машаққатли бўлмаганида жамламайди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига чиқишганида пешинни асрга, шомни хуфтонга жамлаб ўқишган.

2) Ёмғир ёққанида (хоссатан араб юртларида, яъни ёмғирга мосланмаган юртларда) масжидга бориш лойли бўлса, бир борганида жамоат билан жамлаб ўқиб қайтилади, ҳолатга қараб жами тақдим ёки жами таъхир қилинади.

3) Оғир касалликда, яъни қаттиқ оғриқ, баланд иситмада ишора билан ҳам ўқишга ҳоли бўлмаса, жамлаб ўқилади. Истиҳоза ҳам, агар кўп қон кетиб, машаққат бўлса, намозни жамлаб ўқишга сабаб бўлади.
404 views17:35
Ochish/sharhlash
2022-05-18 20:35:16 Бир ракаат намоз ўқишга вақт қолган бўлса, ўша намозни ўқилса, намоз вақтида ўқилган ҳисобланади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким намознинг бир ракаатига етишган бўлса, дарҳақиқат, намозга етибди"- дедилар.

Жамоат намозига келганида намознинг охирги ракаатига етиб келса, жамоат билан намоз ўқиганлиги савобини олади, агар то охирги ракаатни рукуъсига етиб келишга улгурса.
Намознинг бир ракаатига етишлик билан намоз вақтига етилган бўлади:
Албатта намознинг кириш ва чиқиш вақтлари тайин қилинди. Хотиржам бўлиб қолиш керакмас, намознинг бир ракаатига улгурсам бўлди, деб.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдоддан бир ракаатга етса, намозга етибди"- дедилар.
Намознинг 1ракаатига етса, ўша намоз қазо бўлмайди. Бу борада ихтилоф бор.
Ханбалийлар: "Агар такбирга етса, намозга етибди"- дейишган. Яъни такбирни айтишга улгуриб, намоз вақти чиқиб қолса, намоз қазо бўлмайди дейишган.

Рожиҳроғи- рукуъга етиши керак. Унга етмаса, қазо бўлади, намозни бузмай ўқийверади, аммо қазо намоз ўқиган бўлади.

Бу ҳадис хусусидаги ихтилоф: намознинг вақтига етиш-қазоси ҳақидами ёки жамоатга етишиш ҳақидами деб.
Жамоатни охирги бир ракаатига етиб келса, у жамоат ажрини топади, аммо намозга тўлиқ етган ҳисобланмайди, қолган ракаатларини тўлдириб ўқиб қўяди.
383 views17:35
Ochish/sharhlash
2022-05-18 20:35:15
346 views17:35
Ochish/sharhlash