Get Mystery Box with random crypto!

Намозни ёки унинг баъзисини ўз вақтидан кечиктириш ҳалол бўлма | "🌸Firdavs gullari🌸"1

Намозни ёки унинг баъзисини ўз вақтидан кечиктириш ҳалол бўлмайди.
Масалан: таҳорат ололмаяпман, сув тегиши мумкинмас, касалман, оёқда туролмаяпман деб узр сабабли намозни кечиктириш мумкинмас.
Уруш- душман хавфи, қаттиқ ёмғир, табиий офатларда ҳам кечиктириш ҳалол бўлмайди. Хавф (урушдаги) намоз ҳам бор хатто, бунда имом- муқтадий ҳолати бошқача бўлса ҳам, аммо намоз вақти кечиктирилмайди.

Намозни сафар, ёмғир, оғир касаллик каби узрлар бўлгандагина кечиктириб, жамлаб ўқиш жоиз бўлади. Инсон намозларни жамлаб ўқишга ният қилган бўлади. Бунда пешинни аср билан ва шомни хуфтон билан жамланади. Бомдод намози жамланмайди.

"Жами тақдим"- пешинни вақтида пешинга асрни жамлаб ўқиб олади.
"Жами таъхир"- пешинни кечиктириб, аср вақтида пешинни асрга жамлаб ўқиб олади.

Намозни жамлаб ўқиш:

1) Сафарда машаққат бўлганда, жамлаб ўқиш жоиз. Мусофир- кўзлаган мақсадига тезроқ етиб олиши, қоронғига қолиши, озиқ- овқати тугаб қолиши сабабли унга машаққат бўлиши сабабли жамлаб ўқиши жоиз. Аммо манзилига етиб олгач ёки сафар машаққатли бўлмаганида жамламайди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига чиқишганида пешинни асрга, шомни хуфтонга жамлаб ўқишган.

2) Ёмғир ёққанида (хоссатан араб юртларида, яъни ёмғирга мосланмаган юртларда) масжидга бориш лойли бўлса, бир борганида жамоат билан жамлаб ўқиб қайтилади, ҳолатга қараб жами тақдим ёки жами таъхир қилинади.

3) Оғир касалликда, яъни қаттиқ оғриқ, баланд иситмада ишора билан ҳам ўқишга ҳоли бўлмаса, жамлаб ўқилади. Истиҳоза ҳам, агар кўп қон кетиб, машаққат бўлса, намозни жамлаб ўқишга сабаб бўлади.