Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.49K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2023-03-26 13:41:45
Янгиланаётган конституция «снос» билан боғлиқ муаммоларга тўла барҳам беради

Янги таҳрирдаги конституциянинг 47-моддасида айнан “снос” муамосининг ечими белгилаб қўйилди. Унга кўра, эндиликда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Моддада давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ҳамда уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши ҳам назарда тутилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-03-26 11:16:13
#Конституция_ўзимизники

Сирдарёда “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида бўлиб ўтган тарғибот тадбиридан видеолавҳа.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views08:16
Ochish/sharhlash
2023-03-25 16:38:08
Янгиланаётган Конституция – мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Гулистон давлат университети профессори, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси журналистлар уюшмаси аъзоси Р.Махмудов ва Сирдарё вилояти Халқ депутатлари кенгаши депутати, Гулистон давлат университети доценти А.Сулаймановлар иштирокида ходимлар билан тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Батафсил ўқинг

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.1K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-03-25 13:57:27
#befarqemasman

Дилфуза Нажмиева, журналист
— Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда 218 миллиондан ортиқ болалар мажбурий меҳнат қурбонига айланган. Шундан 89 миллион нафари эса хавфли ва зарарли ишларда меҳнат қилмоқда. Янги таҳрирланаётган Конституциямизда эса болаларнинг соғлиғига, жисмоний, руҳий, ақлий ривожланишига ва уларнинг таълим олишига хавф соладиган ҳар қандай мажбурий меҳнатга тақиқ қуйилаётган бу келажак ривожи учун, албатта, катта ҳисса қўшади. Ушбу сиёсий жараёнга мен бефарқ эмасман.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.9K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-03-25 13:26:13
Мамлакатимизда «Наврўз кубоги» мусобақалари давом этмоқда

Наврўз байрами муносабати билан ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол, енгил атлетика ва кураш турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Сектор ва туман (шаҳар) босқичи якунларига кўра, ўтказилган 3 036 та спорт мусобақасида 273 548 нафар иштирокчи қатнашди.

Маълумот учун, ҳудудий босқичлар жорий йилнинг 24 март куни бошланган.

Ушбу мусобақалар Сирдарё вилоятида 28 март куни бўлиб ўтади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.9K views10:26
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:45:41
Ногиронлиги бўлганларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажати бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади. Бунда харажатлар ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолларда БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади.

Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:

охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.4K views07:45
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:08:39
Сирдарё вилояти юридик техникуми Юридик клиника жамоаси томонидан тайёрланган «Ҳуқуқий маслаҳат» лойиҳасининг навбатдаги 34-сони.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.9K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-03-25 07:23:20
Тадбиркорлик қилиш учун бино керакми?

e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидан 141 та кўчмас мулк биноларни сотиб олинг ва ўз бизнесингизни бошланг

➤ Оқолтин туманидан 13 та (ko'rish)
➤ Боёвут туманидан 14 та (ko'rish)
➤ Сайхунобод туманидан 17 та (ko'rish)
➤ Гулистон туманидан 4 та (ko'rish)
➤ Сардоба туманидан 8 та (ko'rish)
➤ Мирзаобод туманидан 12 та (ko'rish)
➤ Сирдарё туманидан 11 та (ko'rish)
➤ Ховос туманидан 23 та (ko'rish)
➤ Гулистон шаҳридан 36 та (ko'rish)
➤ Янгиер шаҳридан 3 та (ko'rish)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views04:23
Ochish/sharhlash
2023-03-24 19:31:12
Гулистон шаҳрида божхона ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан Гулистон туманида жойлашган «Mili Teks Sirdaryo» МЧЖда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан навбатдаги «мижозбай» учрашуви ташкил этилди.

Батафсил ўқинг

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views16:31
Ochish/sharhlash
2023-03-24 18:24:58
#Об_ҳаво

25 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 25 март куни Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
19.2K views15:24
Ochish/sharhlash