Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.49K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2023-03-28 13:35:50
Янгиер шаҳрида Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги ҳамда «Конституция ўзимизники» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири, «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда талабалар, мактаб ўқувчилари, спортчи ёшлар иштирок этди. Албатта, ташаббус ёшларники бўлди, лекин бу давранинг моҳиятини янада чуқурроқ англаган янгиерликлар ҳам ўзларини четга тортишмади. Бундан ташқари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, фаол хотин-қизлар, иқтидорли ёшлар, шаҳримиз фахрийлари қатнашди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар бош қомусимизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш-тарзи фаровонлигига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумга бефарқ бўлмасдан, сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш лозимлигини таъкидлади. Гала концерт дастури форматида ўтказилган тадбирда янгиерлик санъаткорларнинг чиқишлари барчага илиқ кайфият бағишлади.

@SirdaryoOnlayn
834 views10:35
Ochish/sharhlash
2023-03-27 16:36:48
Божхоначилар томонидан тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмаси ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган «Cobalt» автомашинаси Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида юкхонаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро М.Ш.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган дастлабки қиймати 101,3 млн сўмлик 3 турдан иборат жами 3008 дона «Altrabac-S», «Операзон-Н», «Левофлоксацин 100 мл» номли тиббий дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
275 views13:36
Ochish/sharhlash
2023-03-27 16:28:17
#БефарқЭмасман

Конституция ватанимиз Бош қомусидир, Янги Ўзбекистонда Янги Конституция бўлмоғи шарт. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, конституция барчамизники. Илк маротаба янгиланаётган конституцияда халқнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинди. Янги Конституцияда биз хотин-қизларни қўллаб-қувватланиши ҳамда гендер тенглиги асосида раҳбарлик фаолиятлари билан ишлашлари белгилаб қўйилди.

Конституция меники, сеники, бизники, ўзимизники! Мен келажагимиз учун бефарқ эмасман! 30 апрел куни келажагим учун овоз бераман, Сиз ҳам овоз беринг!

Сайёра Ирисқулова,
Сирдарё вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари. «Taekwondo» спорт тури бўйича қора белбоғ соҳибаси, Ўзбекистон чемпиони. Илмий мақолалар бўйича Халқаро тоифадаги ёш олима, Сирдарё вилояти "Қизлар овози" клубининг координатори.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
389 viewsedited  13:28
Ochish/sharhlash
2023-03-27 15:19:38
Сирдарё вилоятидан 30 та Давлат мулки объектлари ҳамда активларини "E-AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали сотиб олинг

➤Оқолтин туманидан 2 тa (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 3 тa (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 4 тa (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 1 тa (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 2 тa (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 3 тa (кўриш)
➤ Ховос туманидан 9 тa (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан 4 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан 2 та (кўриш)

e-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.6K views12:19
Ochish/sharhlash
2023-03-27 07:45:13
Боёвутда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш оммалашмоқда

Энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда экологик тоза ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Айниқса, бу йилги қиш мавсуми аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтишни даврнинг ўзи тақозо этаётганини яққол кўрсатди.

Боёвут инновацион туманида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тобора оммалашмоқда. Хусусан, Боёвут тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими биносида қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу қурилма биноларни кундузи электр энергия билан қисман таъминлаш вазифасини бажаради.

Мазкур бинога қуёш панеллари қурилмасининг ўрнатилиши натижасида бугунги кунда электр энергияси 30-40 фоизга тежалмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.5K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-03-27 07:16:06
Сунъий интеллект Отабек ва Кумушнинг портретини яратди

Қиёфалар Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асаридаги таърифлар бўйича яратилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.0K views04:16
Ochish/sharhlash
2023-03-26 17:22:34
«Netflix» нинг Амир Темур ҳақидаги бадиий фильмида Амир Ҳусайн ролини ким ижро этиши маълум бўлди

Амир Темур ҳамда Амир Ҳусайн ўртасида бўлиб ўтган 1368 йилги қонли тўқнашув Амир Ҳусайннинг фожеали мағлубияти, Биби Хонимнинг Амир Темур ҳаётига кириб келган даврлар «Netflix»нинг Амир Темур ҳақида олаётган фильмда акс этмай иложи йўқ.

Амир Ҳусайнни хушсурат эркак бўлган дейишар эди. Кинода уни мана бу қиёфада кўрасиз. Амир Ҳусайн ролига Маҳеш Жаду (Mahesh Jadu) танланибди.

Маҳеш Жаду австралиялик актёр. У «Қўшнилар» сериалидаги доктор Дуг Харрис роли ва «Netflix»нинг «Марко Поло» сериалидаги Аҳмад роли билан машҳур.

Аввалроқ, Амир Темур, Сароймулкхоним ва Ўлжой Туркон хотун ролларига ким танлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.6K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-03-26 16:27:41
#Об_ҳаво

27 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 27 март куни Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.3K views13:27
Ochish/sharhlash
2023-03-26 14:52:22
Марказий банк 27 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра:

1 USD - 11 430,07 сўм (+22,05);
1 RUB - 147,90 сўм (-1,04);
1 EUR - 12 299,90 сўм (+63,66).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-03-26 14:13:15
Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартиби ўзгаради

15 апрелдан бошлаб, ўқувчиларнинг чораклик ва йиллик баҳоларини ўзгартириш учун ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига расмий хат билан мурожаат қилиш шарт бўлади. Бу ҳақда Таълим назорати телеграм-канали хабар берди.

Kundalik.com рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундалик электрон шаклларида юритиш имконини беради.

Kundalik.com тизими орқали ота-оналар онлайн тарзда фарзандлари дарсга қатнашаётгани, дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани, уй вазифалари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши мумкин.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.9K views11:13
Ochish/sharhlash