Get Mystery Box with random crypto!

Халқчил давлат хизматига очиқ йўл Айни мавзуда Гулистон давла | DXRA Sirdaryo viloyati filiali | АРГОС

Халқчил давлат хизматига очиқ йўл

Айни мавзуда Гулистон давлат университети Иқтисодиёт факультети битирувчи курс талабалари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилоят филиали томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотдан кўзланган асосий мақсад фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этиш, ёшлар орасида давлат хизматининг жозибадорлигини оширишдан иборатдир.

Учрашувда талаба ёшларга вакант лавозимларга очиқ мустақил танловларда иштирок этиш, танлов босқичлари ва тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди. Учрашув сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Филиалнинг расмий канали — t.me/sirdaryo_argos