Get Mystery Box with random crypto!

#yashil_makon #яхшидан_боғ_қолади Президентимизнинг “Яшил мак | Sherzod Shermatov

#yashil_makon #яхшидан_боғ_қолади

Президентимизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббуслари ҳозирги кунда энг долзарб вазифа эканлигини об-ҳаводаги охирги ўзгаришларни ўзи яққол кўрсатиб қўйди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Вазирлик жамоаси ҳам Яшнобод туманидаги 255-мактаб ҳудудида дарахт экиб, ўзига хос зиёлилар боғини барпо этишни режа қилдик ва ҳозир суғориш тизимларини ўрнатмоқдамиз. Ушбу лойиҳага қўшимча ҳомийлар ҳам ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирганлари эса қўшимча ғайрат бағишламоқда.

Келинг, 10 ноябрь – кузги таътилдан кейинги биринчи ўқиш кунидан бошлаб, шу каби барча мактабларда дарахт экишни ташкиллаштирайлик. Жойларда ҳокимликлар ҳам мактабларга кўчат олиб беришда ва артизан қудуқ ёки суғоришга бошқа сув манбалари билан таъминлашга ёрдам беришга ҳаракат қилишади, лекин 10 мингдан ортиқ мактабни барчасида ҳам бирдек имкон бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун, экишга ери бор мактаб жамоалари ҳар қандай ёрдам учун миннатдор бўлишади.

https://bit.ly/3GZDYXL