Get Mystery Box with random crypto!

Илк бора халқаро даражадаги дарсликлар чоп этиладиган бўлди К | Sherzod Shermatov

Илк бора халқаро даражадаги дарсликлар чоп этиладиган бўлди

Куни кеча Президентимиз томонидан келгуси йил давлат бюджетида дарсликларни чоп этиш учун мустақиллик йилларидаги энг катта миқдордаги маблағларни назарда тутиш топширилди.

$10 млн USAID гранти ҳисобига Cambridge University Press томонидан алоҳида бизнинг мактабларимизнинг барча синфлари учун Инглиз тили ва АКТ бўйича дарсликлар 200дан ортиқ мактабларда тажриба синовдан ўтказилаётган ва натижада уларни чоп этиш ҳуқуқи бизга тақдим этилиши режалаштирилган эди.

Amazon каби интернет дўконларидан бундай китобларни ўзингиз сотиб олмоқчи бўлсангиз, 1 донадан ўқувчи китоби ва машқ дафтари биргаликда 30-60 доллар атрофида, ўқитувчи китоби эса 50-100 доллар атрофида турар экан. Албатта, бундай нарҳлар 6,3 миллиондан ортиқ ўқувчиларимиз оилалари учун жуда қимматлик қилади. Шу сабабли, Президентимизнинг кечаги топшириқлари барча мактабларимизда халқаро даражадаги дарсликларни келгуси йилда ҳамёнбоп нарҳда ижара тизими орқали олинишига имконият беради.