2022-10-09 18:12:19
Кеш бек ҳалолми?
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда банк мобил иловалари ёки Клик мобил иловаси орқали пластик карталардан пул тўланса, ҳар хил фоизларда кеш бек қайтарилади. Шу қайтарилган пулларни ишлатиш мумкинми? Илтимос, шу саволга жавоб берсангиз. Чунки ҳозирги кунда бу жуда кўп учрамоқда. Билиб-билмай ҳалол топган пулимизга ҳаром аралашиб қолмасин дейман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавоб:
Пластик картадаги кешбек
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда хаммада пластик ва ундан клик ёрдамида фойдаланиш оммавий ва одатий ҳол. Шу кликдан фойдаланилганда ўтказган суммадан кешбек, яъни 0.01% пул қайтарилади. Шу пул жоизми? Ва худди шунақа кешбек солиқ иловаси орқали ҳам ҳар бир ҳаридимиз учун бериляпти. Бу-чи?
________________________________________
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
543 views15:12