2022-05-30 18:17:05
Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам мустабид ҳукмдорларни ўзларига алоқаси йўқ илмий(-диний) ихтилофлар хурсанд қилиб келган. Масалан, таҳоратда шак қилиш уни бузадими ё йўқми,
Аллоҳ таолони Охиратда кўриш мумкинми ё мумкинмасми, имомнинг қироати эргашганлар учун етарлими ё йўқми, "
омин"ни ошкор айтиш керакми ё махфийми, каби.
Золим ҳукмдорлар халқ шундай муаммолар гирдобида чўкиб, чиқолмай қолишини орзу қилишади.
Аммо: "
Давлат шахсга хизмат қилиши керакми ё ғоягами, нега катта капитал бир неча киши ўртасида айланади ва ёки одамлар туғилган пайтларидек озод яшашлари керакми ё бир он фиръавнлар қамчиси ва бошқа пайт бир бурда нон орзуси уларни қул қилиши керакми?", деган саволлардан юраклари сиқилади.
Илк фатҳ кунларида бадавий араб форс томонга хитоб қилади: "
Биз сизларни бандаларга бандалик (қуллик)
дан ягона Аллоҳга бандаликка чиқариш учун келдик".
Бу бадавий ўзининг рост фитрати билан ислом манҳажининг асосий ҳақиқатини сезган. Ислом ҳақиқати шудир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий@MubashshirAhmad
2.8K views15:17