Get Mystery Box with random crypto!

Сабрина шу вақтгача неча бора тортишишиб кўрди. Аммо гап уқмас | Шамсинур ижоди

Сабрина шу вақтгача неча бора тортишишиб кўрди. Аммо гап уқмас эри хато бўлса ҳам ўз сўзини ўтказарди. Бирор марта бўлсин бировни сўзига кирган эмас. Хотинини одми кийимларда олиб боришни хоҳламасди. Ўта замонавийлашган бу ўртоқлар бир бировини аёли билан ҳам рақсга тушиб кетаверар бу улар учун ҳеч қандай уятли иш саналмасди.

Мана бугун ҳам очиқ сочиқлар орасида бўладиган шайтоний базмга Сабринани етаклаб борди. Бу ердаги ҳамма эркагу аёл бир бири билан ўпишиб кўришар фақатгина Сабрина эркакларга ҳатто қўл ҳам бермасди.


- Жавоҳ бу хотининг бизни менсимайдими биз билан тузук кўришмайди ҳам?


- Жам унга эътибор қилма ибтидоий замонда қолиб кетган у.

- Жавоҳ биз сизни бунақа қолоққа уйланишизни кутмовдик. Атрофизда гўзал гўзал қизлар турганда таналганиззи қарен биз билан умуман гаплашмидию;- Жамшидни хотини Раъно гапга аралашди.

- Аста тарбиялаб боряпман. Келаси сафар келганида одамдай ўтиради.


- Сенга ишонамиз доим сўзингни устидан чиққансан.


Сабрина базмни охиригача худди чўғни устида ўтиргандай ўтирди. Тезроқ бу лаънати базм тугасаю ҳаммаси барҳам топса. Эрининг дўстларини кўз узмай тикилишларидан ерга кириб кетай дерди. Шу тобда ҳаёлига Бўрон келди. Агар унга турмушга чиққанида қандай авайларди. Ҳатто иложи бўлса шу юзингни ҳам кўрсатмасам дерди. Мана энди онасининг орзу ҳаваси деб қаёқдаги бир даюсга хотин бўлиб ўтирибди.

- Сабиш нимани ҳаёл сурвоссиз сизни вальсга таклиф қилсам майлими?


- Узр. Мен вальсга тушишни билмайман.


- Ҳечқиси йўқ Жавоҳ ўргатмаган бўлса ўзим ўргатаман. Ноз қимен энди.


Сабрина бунақа одамларга гапириш бефойдалигини билиб ўрнидан туриб кетмқочи эди лекин Санжар қўлидан ушлаб қолди.

- Энди буни менга ҳурматсизлик деб тушунайми? Ана қаранг эризам нечтаси билан ўйнаяптию.

- У эрим хоҳлаганини қилсин лекин мен хоҳламайман. Қандай тушунсангиз ўзингиз биласиз.

Сабрина шундай дея аёллар хонасига чиқиб кетди.

Уларни тортишувини Жавоҳир эшитиб қолганди. Уйга келгач эса Сабрина билан шу мавзуда гаплашди.


- Сен мени барча дўстларим орасида обрўйимни бир пул қилдинг.

-Нима қилибман мен.

- Нега Санжар вальсга тсклиф қилганда ноз қилдинг?

-Мен қилган ишимдан афсусланмайман.

- Мен уларга ваъда бердим. Келаси сафар худди улардай кўришиб, улардай ўтирасан. Сен маданиятдан жуда ҳам ортда қолиб кетгансан. Обрўлилар даврасида ўтиришни ҳам билмайсан.

- Бошида айтгандим. Уйланмаслигиз керак эди. Шунда мени ҳам ўзизни ҳам ҳозир асабийлаштирмаган бўлардингиз.

- Менам сени одам деб ўйлаганманда молдан ҳам фарқинг йўқ бефаросатлигингни туш кўрибманми?


- Агар мен ўша дўстиз билан вальсга тушсам обрўйиз бир пул бўларди қанақа эркаксиз ўзи сизда заррача ғурур борми?


- Манжалақи менга овозингни кўтарма. Нима сени еб қўярдими? Битта вальсга тушсанг ўлиб қолмасдинг.


- Ўлиб қолардим. Сиз ор қилмасангиз ҳам мен...мен эримдан бошқаси билам вальсга тушмайман. Сиз бунақа юришиздан уялинг хотинизни бировларни қўлига топширганча аёлларни лозимини кийиб юринг .

Сабрина шу гапни айтиши билан эрини тарсакиси зарбидан шкафни олдига учиб тушди. Жавоҳир эса бунга ҳам қониқмай камарини ечиб Сабринани дуч келган жойидан ураверди. Ўзи ширакайф эмасми тезда чарчаб қолди. Сабрина бу вақтдан фойдаланиб бор кучини тўплаб эрини итариб юборди. Жавоҳир гандираклаб ерга ўтириб қолди. Оғзидан сира ҳам сўкиниш тушмасди. Сабрина шунча дод солиб йиғласа ҳам ҳеч ким нима бўляпти деб хабар олмади. Ўрнидан зўрға туриб шошганча шкафдан узунроқ кийимини кийиб хонасидан чиқди. Калтак зарбидан ҳамма ери зирқираб оғрирди пастда эса қайнонаси бемалол телевизор кўриб қаҳва ичиб ўтириарди. Қизнинг хўрлиги келиб кетди шунча чақирса ҳам бормаган қайнонаси ҳаммасини билиб туриб жойидан жилмаган экан.

Давоми бор.


#сунмасумид

https://t.me/+4OKU6jPVhLRjZjQy