Get Mystery Box with random crypto!

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Telegram kanalining logotibi samarqand_live — Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама! S
Telegram kanalining logotibi samarqand_live — Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Kanal manzili: @samarqand_live
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.49K
Kanalning ta’rifi

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy
@samarqandlive_reklama

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-11 14:57:33 Энди иш юритиш тўлиқ лотин алифбосида бўлади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;

Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.

Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

- шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;

- иш қоғозлари, турли бланклар;

- мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.
2.3K views11:57
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:41:16
Ҳоким битта ҳам маҳалла эътиборсиз қолмаслигини айтди

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов бугунги ишни эрта тонгдан шаҳардаги маҳаллаларнинг аҳволи билан танишишдан бошлади.

Ҳоким даставвал, асосий эътиборни маҳалла биноларига қаратди ва уларда яратилган шарт-шароитлар билан тўлиқ танишди. Шундан сўнг ички кўчаларни кўздан кечириб, симёғочлар, электр энергияси кабиллари, табиий газ қувурлари ҳамда шу каби қатор масалалар бўйича кузатилган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатма берди.

– Афсуски, қилишимиз керак бўлган муаммоли масалалар жуда кўп, – деди ҳоким. – Аммо барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, мавжуд муаммоларни ҳал этишга киришсак, кўзланган мақсадга тез муддатларда эришамиз.

Ҳоким шаҳардаги битта ҳам маҳалла эътиборсиз қолмаслигини таъкидлаб, уларни ўрганишни давом эттиришни ва албатта, кузатилган муаммоларни бартараф этилиш ҳолатини ҳам ўз назоратига олишини билдирди.

@samshahar
1.9K views09:41
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:34:09 Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилади

“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4969-сон, 01.02.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар:

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни импорт қилишда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) озод қилинади;

қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кун кечиктириб тўлаши мумкин.

Шунингдек, қарорга кўра импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади ҳамда улар юзасидан “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, импорт қилувчи ҳар қандай ташкилотлар рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати
560 viewsedited  06:34
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:59:48 Ўзбекистондаги ОТМларда ўқув йили қисқаради, имтиҳонларни қайта топшириш пулли бўлади

Ўзбекистондаги ОТМларда 2020/2021-ўқув йилидан кредит-модуль тизимини жорий этиш бошланган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиковнинг АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилишича, ўқув йили давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун пулли қўшимча семестр ташкил этилади.

Бошқарма бошлиғи ўқув ҳафталари 38−40 ҳафтадан 36 ҳафтага туширилганини таъкидлаган. Бу билан академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5−8 ойга қисқарган.

Ҳар бир семестрда 15 ҳафта бўлади. Бу 18 ҳафтани ташкил этиши ҳам мумкин, у ҳолда дастлабки икки ҳафта талабалар томонидан ўзлаштирилмаган фанлар учун, яна бир ҳафта — фанлар ва ўқитувчиларни танлаш учун ажратилади.

Абдували Холиков ўқув жараёнига учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилганлигига тўхталиб ўтган.

«Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади. Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди у.

Бу тизим 2020/2021-ўқув йилида 46 та ОТМда йўлга қўйилган. Ушбу тартиб босқичма-босқич бошқа ОТМларда ҳам жорий қилинади.
800 views05:59
Ochish/sharhlash
2021-02-01 21:34:52 Самарқандда мактаб қурган фирманинг раҳбарлари 631,7 млн сўм маблағни талон-торож қилгани тўғрисида хабар бергандик.

Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларида маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 726,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилинган.

Каттақўрғон туманидаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида амалга оширилган қурилиш таъмирлаш ишларида 204,5 млн сўм ва Самарқанд шаҳридаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш жараёнида эса 339,1 млн.сўм бюджет маблағларини талон-торож қилинганлиги аниқланган.
1.5K viewsedited  18:34
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:25:15 “Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди...” Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов маълум қилибди.

Коррупцияни легаллаштириш бўлар эканда...

Бу ерда ўқув жараёни сифатсиз ташкил этилиши, алмисоқдан қолган, сийқаси чиққан маърузалар бугунги кун талабасига ҳеч нарса бера олмаётгани, талабалари вақтида ўзлаштира олмаслиги олий ўқув юрти рейтингига таъсир қилиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас... Пулини тўлагандан кейин баҳосини қўймай кўрсин-чи?.. Бизнинг таълим тизимимиз қачон англаб етар экан а, ахир ҳамма нарсага қўшимча тўлов жорий этавериш билан бирор натижага эришиб бўлмайди. Ўқувчи ўзлаштира олмаяптими, бунга ўқувчининг ўзи айбдор эмасдир балки…

Хуллас бу ерда бир сўм бўлса бугун ундириб олиш, эртага қанақа мутахассислар етишиб чиқиши... унгача бир гап бўлар...

Ҳусниддин Бердиев /facebook/
1.7K views16:25
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:14:50
Ҳукумат қарори (42-сон, 30.01.2021 й.) билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Набиев бунга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида фаолият юритган.
1.7K views14:14
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:41:42 2-3 февраль кунлари футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Аргентина билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Дастлабки учрашув "Ўзбекистон" спорт мажмуасида 18:30да бошланади.

Ушбу учрашувларни бошқариш учун қирғизистонлик ФИФА рефериси Нурдин Букуев таклиф этилган. Бу ҳақда Қирғизистон футбол уюшмаси расмий сайтида маълум қилинди. Нурдин Букуев қирғизистонлик ягона ФИФА рефериси ҳисобланади.

ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаровнинг маълум қилишича, мазкур ўртоқлик учрашуви ўтказилиши учун 1 миллиард сўмга яқин маблағ кетади.

- Бошида агентлик бизга айтганида улар ўзлари юртимизга учиб келмоқчи эди. Лекин нима учундир агентлик бу борада фаоллик кўрсатмади. Яъни аввал Аргентина Ўзбекистонга келади ва улар сўраган 20 минг доллар берилиши керак эди. Биз рози бўлдик. Кейин Аргентина билан расмий равишда ёзишганимизда билсак, фирма билан Жанубий Америка вакили ўртасида мунақа музокара деярли бўлмаган. Сўнг ўзимиз бу масалани бошқаттан ўргандик.

Аргентина томони чипталарни олиб беришимизни, меҳмонҳона, ташкилотчилик (жамоаларга автобус, волонтёрлик...) ҳамда терма жамоамизга кетадиган ҳаражатларни қўшиб айтганда 1 миллиард сўмга яқин пул кетмоқда. Ўйлайманки, бу қилинаётган ишлар терма жамоамиз ва мухлислар учун янгилик бўлади. Бунақа ўйинлар жамоамиз яхши тайёргарлик кўришида катта ҳисса қўшади,
- деди Азиз Ҳайдаров.
1.7K views13:41
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:57:25
Самарқанд шаҳридаги Камолиддин Беҳзод, Анҳор ва Камолот маҳалласида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари қизғин суратларда олиб бориляпти.

Ободонлаштириш ишлари доирасида аҳолига электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, тиббий хизмат ва бошқа соҳалар бўйича ҳам уйма-уй кирилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

@samshahar
1.6K viewsedited  12:57
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:23:23 Самарқандда мактаб қурган фирманинг раҳбарлари 631,7 млн сўм маблағни талон-торож қилгани аниқланди

Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабда «Ф.» МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилган. Ўзганиш натижаларига кўра, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 631,7 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.

Вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган яна бир терговга қадар текширувда Каттақўрғон туманидаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида «Н.» МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилганда, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 240,5 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бухорода қабристонни ободонлаштиришга сарфланиши лозим бўлган пуллар талон-торож қилингани юзасидан прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
1.7K views12:23
Ochish/sharhlash