Get Mystery Box with random crypto!

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Telegram kanalining logotibi samarqand_live — Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама! S
Telegram kanalining logotibi samarqand_live — Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Kanal manzili: @samarqand_live
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 9.49K
Kanalning ta’rifi

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy
@samarqandlive_reklama

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 09:05:29
Халқ тилида «Дальний лагер» деб аталадиган бозорни рўпарасидаги симёғоч шамолда қимирлаб ётибди.

Симёғочнинг таги дарз кетган. Тезда буни бартараф этмаса бирор корҳол бўлиб қолиши мумкин.
2.3K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:01:51
Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли юртдошлар!

Азиз ва муҳтарам ватандошлар сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз.

Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин, фарзандларнинг бахту камолини кўриш насиб этсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
2.3K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:30:59 #тайинлов

Амриев Сиддиқжон Фазлиддин ўғли Тойлоқ тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи етакчи мутахассиси лавозимига тайинланди.
2.2K views05:30
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:02:36
АВГУСТ СЕМИНАРЛАРИНИНГ ЯЛПИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

2022 йил 30 август куни Самарқанд шаҳар касб-ҳунар мактабида профессионал таълим муассасаларини 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлиги бўйича Август семинарларининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти бош мутахассиси М.Музаффаров, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Ғ. Бабахолов, иш берувчи ҳамкор ташкилотлар вакиллари, вилоятдаги барча профессионал таълим муассасалари директорлари ва педагог кадрлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинарда 2021/2022 ўқув йили якунлари таҳлил қилиниб, янги 2022/2023 ўқув йилида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Семинар якунида ўқитувчи ва педагоглар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
2.8K views16:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:09:41 Ҳоким ёрдамчиси вазифасидан озод этилди

Каттақўрғон шаҳар “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ўз аризасига асосан вазифасидан озод қилинди.

@kknimagap
1.7K viewsedited  15:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:16:03
Факт.

"Сурхон" ва "Динамо" охирги 4 турда бир хил натижа қайд этмоқда


Иккинчи давра бошланганидан бери "Сурхон" ва "Динамо"нинг ҳеч омади келмаяпти. Негаки ҳар икки жамоа кетма-кет 4та турдан бери фақат мағлубиятга учрамоқда.

"Сурхон" 14-17 турлар оралиғида "Олимпик", "Навбаҳор", "Металлург" ва АГМКга қарши баҳс олиб бориб, ҳаммасида мағлуб бўлди.

Жамоа бу ўйинларда 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 11 бор тўп олиб чиқди.

Вадим Абрамов қўл остидаги "Динамо" эса иккинчи даврада "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Қизилқум", ва "Бунёдкор" клубларига қарши майдонга тушиб, барчасига имкониятни бой берди. Охирги тўртта ўйинда тўплар нисбати 5-11.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар икки жамоа ҳозирги пайтда қийин кунларни бошдан кечиряпти. Бу омадсизлик қачонгача давом этиши номаълум.
2.3K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:02:24
Alloh taolodan boshqa hech kimdan bir narsani ikki marotaba soʻramang...
2.3K views12:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:46:28 Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунлари тиббиёт муасассалари узлуксиз фаолият олиб боришини маълум қилди.
2.4K views11:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:16:30
Эндиликда давлат тест имтиҳонлари қоидаларини бузган абитуриентлар 3-4 йилгача имтиҳон жараёнларига киритилмаслиги мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатасига тест жараёнларига “шпаргалка” билан кирган абитуриентларга нисбатан қонуний жазо чораларини кучайтииш бўйича тавсиялар киритилган.

Бу ҳақида 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
3.6K views10:16
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:04:19
Тошкентда машиналарнинг эшигига кодли қулф осиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилган 29 ёшли йигит ушланди.
2.5K views10:04
Ochish/sharhlash