Get Mystery Box with random crypto!

РОББИМГА Аллоҳдан тилаклар тиладим бу тонг, Бу тилагим барча | SALOMATLIK.UZ

РОББИМГА

Аллоҳдан тилаклар тиладим бу тонг,
Бу тилагим барча барчага хосдир.
Шунингдек, оила, зурриёдимнинг,
Ҳаққида, Роббимга бир илтимосдир. 

Кимки бирор дардга, бўлса мубтало,
Қодир Эгам берсин дардин давосин. 
Кимки ғамгин бўлса, етиб бир бало,
Хушнуд этгил Эгам, бер муддаосин! 

Очларга таом бер, бебахтларга бахт, 
Бефарзандга фарзанд ташнага оби хаёт. 
Банданг умид қилиб, Сендан тиласа,
Уларнинг дуосин, қилгин мустажоб! 

Барча оғирликни, енгил қил Эгам,
Ўзинг паноҳингда сақла саломат.
Барча гуноҳкорни, кечиргил ё, Раб,
Шарманда қилмагил, явмул Қиёмат !

Яқинларга Ҳам Улашинг!

@Salomatlik_uz - Биз билан соғлом юринг!