Get Mystery Box with random crypto!

Онамнинг табиий дориси 85 ёшли бувим 1 ой олдин қуввати кам | SALOMATLIK.UZ

Онамнинг табиий дориси

85 ёшли бувим 1 ой олдин қуввати камайиб, юраки безовта қилаётганидан шикоят қилдилар. Шунда онам (касблари ҳамшира) шифокорлар билан маслаҳатлашиб, ҳар куни бир табиий дорини тайёрлаб бера бошладилар. Бу жуда оддий дори, лекин фойдаси катта экан. 

1 ош қошиқ наъматакнинг қуруқ мевасига икки пиёла қайнаган сув қуйиб, 10 дақиқа қайнатилади. Совитиб, тиндирилгач 1 ош қошиқ асал аралаштирилади ва кунига 3 маҳал ярим пиёладан (овқатдан 20 дақиқа олдин) 10 кун давомида қабул қилинади. 

Онамнинг айтишича, бу ичимлик дармондориларга бой бўлиб, юрак мушаги заифлашганда, камқонликда жуда фойдали. Сизга ҳам уни қўллаб кўришни тавсия қиламан.

Яқинларга Ҳам Улашинг!

@Salomatlik_uz - Биз билан соғлом юринг!