Get Mystery Box with random crypto!

Саломат бўлинг! | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi salomatlik_official — Саломат бўлинг! | Расмий канал С
Telegram kanalining logotibi salomatlik_official — Саломат бўлинг! | Расмий канал
Kanal manzili: @salomatlik_official
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 27
Kanalning ta’rifi

СИЗНИНГ СОҒЛИҒИНГИЗ - БИЗНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-29 06:18:01
Ёнғоқнинг мағзи билан бирга пўстлоғи ҳамда барги ҳам инсон организми учун фойдалидир. Баргидан сиқиб олинган шираси темиратки ва бошқа тери касалликларига қарши даво сифатида қўлланилади. Шунингдек, баргидан тайёрланган дамлама болалардаги рахит ва диабет касаллигини даволашда, гижжа ҳайдовчи восита сифатида, ангина(бодомча безларининг яллиғланиши) ва гингивит(милк шиллиқ қаватининг яллиғланиши) касаллигида, оғиз ва томоқни чайиш учун қўлланилади. Хом меваси гижжага қарши истеъмол қилинади. Қолаверса, ундан тайёрланган мураббо қалқонсимон без хасталиги(бўқоқ)ни даволашда фойдали ҳисобланади. Чунки, унинг таркибида кўп миқдорда йод моддаси мавжуд.

Ёнғоқ мағзи қорин оғриғи ва кўнгил айнишини қолдиради. Таркибида 50 фоиз ёғ бўлиб, у қанд касаллигига қарши ишлатиладиган самарали дори воситаларидан биридир. Мевасининг мағзи овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ҳам ёрдам беради. Ёшлик қувватини оширади, меъда фаолиятини яхшилайди. Агар у анжир билан қўшиб ейилса, асаб ва хотирани мустаҳкамлайди.

@salomatlik_official
47 views03:18
Ochish/sharhlash
2022-07-28 07:49:58
Витаминга бой неъмат

Қовуннинг кимёвий таркиби асосан унинг навига боғлиқ. Унинг мағзида 16-20 фоиз қанд, каротин, В9, С, Р витаминлари, А провитамини, катта миқдорда фолий кислоталари ва темир моддаси, пектин моддалари, турли ёғлар ва минерал тузлар мавжудлиги унинг шифобахшлигига сабаб бўлган омиллардандир.

Мағзида ҳам, уруғида ҳам истеъмол қилиш учун тўлиқ яроқли бўлган 30 фоизгача ёғ моддалари мавжуд. Қовун овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, ундаги фолий кислотаси қон ҳосил қилишда иштирок этади. Қовун атеросклерозда, камқонликда, юрак, қон – томир касалликларида жуда фойдалидир.

Қовун кремнийга бой. Олимлар инсон ҳаёти ва саломатлиги, организмдаги физиологик жараёнлар меъёрида кечиши бевосита кремний моддаси билан боғлиқ деб ҳисоблашади. У инсон организмининг қаттиқ тўқималари, териси ва сочининг ҳолатига таъсир кўрсатади. Кремний мия пўстлоғига, асаб тизимига, ичак деворларига, ошқозон-ҳазм йўлларига ва барча ички аъзолар тизимига таъсир кўрсатади.

@salomatlik_official
25 viewsedited  04:49
Ochish/sharhlash
2022-07-27 12:01:38
Хотира ва мия фаолиятини яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?

Яшил чой Ташвишларни камайтиришга ва депрессив ҳолатларни енгиллаштиришга ёрдам беради, самарадорликни оширади ва миянинг когнитив функцияларини яхшилайди.

Тухум Таркибида кўплаб витаминлар, жумладан В12 ва холин мавжуд. Холин етишмаслиги ақлий функцияларнинг пасайишига олиб келади. В12 витамини хотира қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Ясмиқ (чечевица) Таркибида жуда кўп ўсимлик оқсили ва фолий кислотаси, темир ва "В" гуруҳ витаминлари мавжуд. Бу элементлар миядаги биокимёвий жараёнларнинг нормал боришини қўллаб-қувватлайди, хотира ва реакция тезлигини яхшилайди.

Какао Таркибида мия учун фойдали бўлган кўплаб бирикмалар, жумладан магний, флавоноидлар ва триптофан мавжуд.

@salomatlik_official
54 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-07-27 07:52:37
Райҳоннинг фойдали хусусиятлари

Халқимиз райҳонни азал-азалдан севиб истеъмол қилади. Овқатларга, чойларга шифобахш кўкат сифатида ишлатиб келади. Ҳовлиларга экиб, қулоққа тақиб олишади. Албатта, бу беъжиз эмас. Дарҳақиқат у ҳавони ва одам вужудини юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди. Шунинг учун ҳам уни жаннат гули- райхон, дея эъзозлашади.

Томоқ оғриганда: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл қайнаган сувга солиб 20 дақиқа қайнатиб, совугач сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг.

Қовоқлар шамоллаганда: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500мл қайнаган сувга солинг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб қовоқларингиз устига қўйинг.

Бош оғриғида: Райҳон, маврак, лимонўтни тенг миқдорда олиб, 1 чой қошиғини 200мл қайнаган сувда 20 дақиқа дамланг ва сузиб олгач, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Ушбу шарбат тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.

Шоира Бекчанова
@salomatlik_official
56 views04:52
Ochish/sharhlash
2022-07-26 19:49:30
Оппоқ шакар қорами?

Кейинги пайтда шакар ракка олиб келади деган фикрлар кўпайиб кетди. Бу илмда исботланганми? Биз бу борада мутахассисларнинг фикрини изладик.

Европа онкологлар жамияти (ESMO), Америка онкологлар уюшмаси (ASCO) ҳамда Европа онколог-гинекологлар жамияти (ESGO) аъзоси Дмитрий Олькин kp.ru сайтида шундай дейди: “Рак касалини келтириб чиқарувчи озиқ-овқатлар орасида шакар иккинчи ўринда туради деб ёзишмоқда. Бу борада аниқ далиллар топилмаган. Бугунги кунда ушбу маҳсулот жуда кўп егуликлар таркибига қўшилиши исботланди. Бунинг оқибатида одамларда ортиқча вазн пайдо бўлиши кузатилмоқда. Ортиқча вазн эса қандли диабет, ўсимта ва бошқа касалликларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини оширади”.

Шу ўринда онколог олимлар организмда канцероген моддалар ошиши ва рак касали пайдо бўлишининг олдини олиш учун кўк чой, балиқ, кўкатлар, резавор мевалар, саримсоқпиёз, пиёз, гаримдори ва кўп мева-сабзавотлар ҳамда газсиз минерал сув истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Шоира БЕКЧАНОВА
@salomatlik_official
55 views16:49
Ochish/sharhlash
2022-07-26 10:21:04
Тарвуз танлашни биласизми?

Ҳозир ёз, айни пишиқчилик мавсуми. Аммо, ҳаво иссиқлигидан мевалар тез айниб қоляпти. Айниқса, тарвуздан заҳарланиш кўп учраяпти. Гап шундаки, тарвуз кесилгандан сўнг, совиткичга қўймасангиз тез айнийди.

Ҳозир дам олиш учун тоққа чиқаётганлар ҳам кўпинча тарвуз олишади. Уни кесгандан кейин биттада емасангиз, жазирамада айниб қолади. Эрталаб кесилган тарвузни кун тиғи остида қолдириб, тушликда ёки кечки пайт асло истеъмол қилманг!

Кесилган тарвуз совиткичда сақланса ҳам устки қаватини кесиб олиб ташлаб, кейин истеъмол қилиш керак. Негаки унда бактерия ва микроблар тез ривожланади. Агар сотиб олган тарвузингиз қип-қизил чиқса ҳам бир бўлакчасини оддий совуқ сувга солиб кўринг. Сув қизармаса, демак тарвуз табиий пишган бўлади. Мабодо сув ранги қизарса бу тарвузга турли қизартирувчи бўёқлар ёки кимёвий моддалар қўшилган ҳисобланади.

@salomatlik_official
27 views07:21
Ochish/sharhlash
2022-07-25 07:15:09
Ўзбекистон шароитида кўп етиштираладиган ўрик туршагидан доимий равишда истеъмол қилиб туриш зарур. Чунки, ўрик таркибида 27 фоиз қанд, органик кислоталар, пектин, крахмал, ошловчи моддалар, темир, мис, кальций, магний микроэлементлар, калий тузлари, витамин С, каротин бор.

Абу Али ибн Сино ўрик ва унинг туршагидан меъда-ичак фаолиятини яхшилашда фойдаланган бўлса, халқ табобатида хафақон ва юрак хасталикларини даволашда ишлатилган.

Ўрикнинг туршак суви жуда фойдалидир. Туршакни юрак санчиғи, нафас йўллари яллиғланиши, кўкйўтал ва иситмаси бор беморлар мунтазам исътемол қилиши лозим. Ўрик туршагидан қуйидаги шарбатларни тайёрлаб истеъмол қилсангиз, танангизни фойдали ва зарур моддалар билан таъминлайсиз.

Туршакнинг 10-14 донасини идишга солиб, иссиқ сув билан ювиб ташланг. Кейин чинни ёки сирли идишга туршакни кўмиб турадиган қилиб қайноқ сув қуйинг. Сўнгра устини ёпиб, совугунича тиндириб қўйинг. Туршак суви ташналикни қондириш билан бирга юракни бақувват қилади.

Холида Очилова
@salomatlik_official
62 views04:15
Ochish/sharhlash
2022-07-24 07:13:02
Кондиционерни зарарли таъсирлари

Қуруқ кўзлар. Кондиционерли ҳавода кўзлар қурийди. Бу, айниқса, линзалар таққан одамларда сезилади, улар бошқаларга қараганда қуруқ шиллиқ кўзларга кўпроқ мойил.
Бошоғриғи. Хона доимо салқин бўлса ва намлик даражаси паст бўлса, мигрен хуружлари ва бош оғриғи кучайиши мумкин. Чунки бундай муҳитнинг ўзи тана учун стрессдир.
Инсоннинг териси қуруқ бўлиб қолади. Совуқ тарангликни ушлаб туришга, иссиқлик эса уни камайтиришга ёрдам беради.
Агар биз атроф-муҳитни, ҳарорат ва намликни кескин ўзгартирсак, тананинг ҳар доим мослашишга вақти бўлмайди. Бундай ҳолларда бош айланиши ва ҳаттоки инсон ҳушидан кетиш ҳам мумкин.

@salomatlik_official
133 views04:13
Ochish/sharhlash
2022-07-23 19:36:39
Гуруч оқилона овқатланувчи ҳамда фаол ҳаёт кечирувчилар учун ажойиб озуқадир. Унинг таркибида 78% гача углевод мавжуд бўлиб, тиамин-В1, рибофлавин-В2, ниацин-Вз, В6, Е витаминларига бой. Углеводлар инсон организмидаги энергияни сақлаган ҳолда ортиқча ёғ, қанд моддасини ва асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

Калий моддасига бойлиги боис организмга бош­қа маҳсулотлар билан тушадиган туз миқдорини меъёрлаштиради. Фосфор, рух, темир, кальций ва йод моддаларининг организмда модда алмашинувини меъёрлаштиришда, тишларнинг мустаҳкам бўлиши, бош мия фаолиятини бошқаришдаги аҳамияти жуда катта. У оқсилларни организмга сўрилишини тезлаштиради.

Гуруч таркибида туз бўлмаганлиги учун уни юрак қон-томир, буйрак етишмовчилиги касалликлари бор бўлган ва ортиқча вазндан қутулишни истаганларга ҳам озуқа сифатида тавсия этилади.

Гепатит(сариқ) касаллигида фақат гуруч билан сариёғ ейилади.

Қандли диабет касаллигида қора ловиядан 250г ошқовоқдан 250г, гуручдан 150г олиб қайнатиб ичилади.
@salomatlik_official
29 views16:36
Ochish/sharhlash
2022-07-23 06:34:25
Уйда танометр бўлмаганда қон босими ошган ëки тушганлигини қандай билиш мумкин?

Қон босими пасайганда қуйидаги белгилар кузатилади:
Уйқучанлик,
Бемор рангининг оқариб кетиши,
Бош айланиши ва кўнгил айниши,
Эрта тонгдан кучсизлик,
Кўп терлаш,
Қўллар ва оëқлар музлаши,
Нафас қисилиши ва жисмоний машқлар вақтида кучли юрак уриши,
Асабийлашиш,
Пешона ва чакка соҳаларида оғриқ.

Юқоридаги ҳолатлар кузатилса, уй шароитида иссиқ кофе ичинг ва бироз ширинлик еб, оëқни озроқ баланд қилиб ётинг.

Қон босими баланд бўлса, куйидаги симптомлар кузатилади:
Бош оғриғи,
Бош айланиши,
Кўриш фаолиятининг сусайиши,
Ҳолсизлик ва уйқу бузилиши,
Қулоқларда шовқин,
Таxикардия,
Бурун қонаши.


Агар бу белгилар кузатилса, лимон чой, айрон ëки қатиқ ичинг. Икки ҳолатда ҳам тоза ҳаводан нафас олиш яxши фойда беpади.

@salomatlik_official
32 views03:34
Ochish/sharhlash