Get Mystery Box with random crypto!

Витаминга бой неъмат Қовуннинг кимёвий таркиби асосан унинг | Саломат бўлинг! | Расмий канал

Витаминга бой неъмат

Қовуннинг кимёвий таркиби асосан унинг навига боғлиқ. Унинг мағзида 16-20 фоиз қанд, каротин, В9, С, Р витаминлари, А провитамини, катта миқдорда фолий кислоталари ва темир моддаси, пектин моддалари, турли ёғлар ва минерал тузлар мавжудлиги унинг шифобахшлигига сабаб бўлган омиллардандир.

Мағзида ҳам, уруғида ҳам истеъмол қилиш учун тўлиқ яроқли бўлган 30 фоизгача ёғ моддалари мавжуд. Қовун овқат ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, ундаги фолий кислотаси қон ҳосил қилишда иштирок этади. Қовун атеросклерозда, камқонликда, юрак, қон – томир касалликларида жуда фойдалидир.

Қовун кремнийга бой. Олимлар инсон ҳаёти ва саломатлиги, организмдаги физиологик жараёнлар меъёрида кечиши бевосита кремний моддаси билан боғлиқ деб ҳисоблашади. У инсон организмининг қаттиқ тўқималари, териси ва сочининг ҳолатига таъсир кўрсатади. Кремний мия пўстлоғига, асаб тизимига, ичак деворларига, ошқозон-ҳазм йўлларига ва барча ички аъзолар тизимига таъсир кўрсатади.

@salomatlik_official