Get Mystery Box with random crypto!

'Ўлсам йиғламайди бу етим дунё... Омонат дунёдан хор бўлиб ўт | Solih Sahifam | 🇸🇦🍃

"Ўлсам йиғламайди бу етим дунё...

Омонат дунёдан хор бўлиб ўтсам,
Чин дўст дийдорига зор бўлиб ўтсам,
Беш кунлик умримни яшолмай ўтсам,
Ўлсам йиғламайди бу етим дунё...
Дарё ирмоқлари сел бўлар бир кун,
Дилни титроқлари шеър бўлар бир кун,
Менинг бармоқларим ер бўлар бир кун,
Ўлсам йиғламайди бу етим дунё...
Қадримга йиғлайди қадрим билганлар,
Дардимга йиғлайди дардим билганлар,
Ёлғондан йиғлайди ёлғон суйганлар,
Ўлсам йиғламайди бу етим дунё...
Фарзандларим дод деб дил хун йиғлайди,
Отам қабримда тик бе ун йиғлайди,
Суймаган суйганим бир кун йиғлайди,
Ўлсам йиғламайди бу етим дунё.

@muslimam_muslimim07